Илон Маск бир йилда $100 млрд.га бойиб, дунёнинг энг бадавлат кишисига айланди!

  •   DiMaX
  •  2365
  •  08.01.2021 08:56

Илон Маск бир йилда $100 млрд.га бойиб, дунёнинг энг бадавлат кишисига айланди!

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск куни кеча Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой кишисига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск бир кунда салкам 9 миллиард долларидан айрилди

7 январь куни Tesla акцияларининг нархи 796,38 долларгача кўтарилди ва Маскнинг бойлиги 188,5 млрд долларга етди.

2020 йил бошида миллиардернинг бойлиги 27 млрд доллар бўлиб, у дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида юқори ўнталикдан ҳам жой олмаганди.

Ўтган йил декабрида Tesla акциялари нархи ошиши ҳисобига унинг бойлиги 7,2 млрд долларга кўпайиб, 128 млрд долларга етган.

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Маскнинг бойлиги ўтган йилнинг 12 ойи давомида тахминан 100 млрд долларга кўпайган. Таъкидланишича, дунёнинг энг бой 500 кишиси орасида ҳеч ким бундай давр ичида ўз бойлигини бунчалик кўпайтира олмаган.

Безос эса 2017 йилдан буён дунёнинг энг бой кишиси мақомини ҳеч кимга бермай келаётганди. Унинг бойлиги 184 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

ЎҚИНГ: Apple ҳатто Тesla’га эгалик қилиши мумкин эди, лекин Тим Кук...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!