Илон Маск битта твити билан биткоин нархини яна $5000 га кўтариб юборди!

  •   DiMaX
  •  890
  •  30.01.2021 11:01

Илон Маск битта твити билан биткоин нархини яна $5000 га кўтариб юборди!

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси, тадбиркор ва ихтирочи Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасидаги антиқа чиқишлари билан ҳам танилган. Масалан, бир гал у битта твит билан ўзининг Tesla компанияси акциялари нархини тушириб юборган эди.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

Кеча – 29 январь куни ушбу миллиардернинг биттагина твити билан биткоин криптовалютасининг нархи ошиб кетди. Twitter-аккаунтида у тегишли ҳэштег билан «Ортга қараганда, шундай бўлиши аниқ эди», деб ёзган:

Шу пайтда деярли 32 минг АҚШ доллари бўлиб турган биткоин нархи Маскнинг ушбу твитидан кейин 37 минг долларга чиқиб кетган! Кўриниб турибдики, бирданига беш минг долларга «сакраш» қилган криптовалюта баҳоси кейинчалик пасайган, лекин аввалгидек эмас.

Қизиғи шундаки, SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси бўлган ушбу миллиардер ҳали ўтган ойнинг охиридагина биткоинни танқид қилган эди. Энг оммабоп бўлган ушбу криптовалютани ўшанда у ҳеч нимага боғланмаган рамзий пулга қиёслаганди.

ЎҚИНГ: Илон Маск миллиардларини қандай топган?