Илон Маск бойлар рейтингида Уоррен Баффетни ортда қолдирди

  •   DiMaX
  •  2368
  •  11.07.2020 17:22

Илон Маск бойлар рейтингида Уоррен Баффетни ортда қолдирди

Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск миллиардерлар рейтингида афсонавий инвестор Уоррен Баффетдан устун келди. Бу хусусда Bloomberg агентлиги маълумотларига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla’да маошсиз ишлаб келаётган Илон Маск ундан илк бор мукофот олди

Хабарга кўра, 70,5 миллиард доллар эгаси бўлган Маск еттинчи ўринни Google ҳаммуассиси Сергей Брин билан бўлишиб турибди. Баффет эса 69,2 миллиард доллар билан ўнинчи ўринда.

Forbes эса Илон Маскнинг бойлигини бироз камроқ деб баҳоламоқда – $59,3 млрд, Баффетникини эса аксинча кўпроқ.

Маскнинг рейтинги кўтарилиши Tesla капиталлашувининг ўсиши билан боғлиқ – жума куни у яна 10 фоизга кўтарилиб 286 миллиард долларга чиқди ва битта акциянинг баҳоси 1500 долларни ташкил этди (июнь ойининг бошидагина 1000 доллар эди). Сўнгги 12 ой ичида компаниянинг котировкалари беш баравар ўсди, у дунёдаги энг қиммат автомобил ишлаб чиқарувчига айланди.

Ўсиш Tesla компаниясини S&P 500 индексига киритилади, деган умид билан боғлиқ, бунинг учун у кетма-кет тўртта даромадли чоракни намойиш қилиши керак. Бозорлар 22 июль куни ҳисоботни нашр этишни кутмоқдалар.

Баффет эса аксинча, бу ҳафта хайрия ишларига яна 2,9 миллиард доллар ажратди.

ЎҚИНГ: Илон Маск шу йилиёқ одамларни киборгга айлантира бошлайди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.