Илон Маск бутун дунёда Starlink интернети ишга тушадиган вақтни айтди

  •   DiMaX
  •  3116
  •  01.07.2021 09:35

Илон Маск бутун дунёда Starlink интернети ишга тушадиган вақтни айтди

Барселона шаҳрида шу кунларда Mobile World Congress йиллик анжуманининг бу йилгиси – MWC 2021 бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Унинг доирасида Илон Маск баёнот бериб, Starlink лойиҳаси ҳақида сўз юритди.

ЎҚИНГ: Тезкор интернет улашувчи Starlink сунъий йўлдошлари кимга халақит беряпти?

SpaceX компаниясининг мазкур лойиҳаси сунъий йўлдошлар тизими орқали бутун Ер юзига арзон ва тезкор интернет етказиб беришга мўлжалланган. Ҳозирда мазкур интернет айрим мамлакатлар ҳудудида ишлай бошлаган бўлса, Илон Маск энди уни бутун жаҳонга тарқатилиш вақтини айтди.

Interesting Engineering нашрининг ёзишича, компания Starlink сервисининг тўлиқ ишга туширилиш жараёнини тезлаштиришга тайёр. Шу пайтгача уни 2021 йилнинг сентябрида бутун дунёга тақдим этилиши режалаштирилган бўлса, энди августдаёқ жорий этиш мумкин, демоқда SpaceX асосчиси.

Шу билан бирга, Маск ушбу лойиҳа доирасидаги интернет нархлари ҳақида ҳам гапирган. Унга кўра, Starlink интернетини қабул қилувчи тарелкасимон антенна 500 доллардан сотилади. Интернет учун ойлик обуна барча мамлакатларда бир хил нархда тақдим этилади, унинг тезлиги эса ўртача 80 Мбит/сонияга тенг бўлади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлиги яна ошади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.