Илон Маск чиплаштирган маймун аллақачон видеоўйин ўйнаяпти!

  •   DiMaX
  •  1304
  •  02.02.2021 11:28

Илон Маск чиплаштирган маймун аллақачон видеоўйин ўйнаяпти!

Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси бўлган Илон Маск тилга олинганида, кўпинча унинг SpaceX ҳамда Tesla компаниялари асосчиси эканлиги эсланади. Бироқ унинг 2016 йили асос солинган Neuralink компанияси ҳам мавжуд ва у жонли мавжудотларни, шу жумладан одамзодни чиплаштириш, компьютер билан боғлаш технологиялари устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

Илон Маск ушбу компаниянинг тадқиқотлари доирасида маймун миясига чип ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабарига таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Маск ўзининг Neuralink компанияси ўтказган муваффақиятли тажриба ҳақида маълум қилган. Унинг айтишича, компанияда миясига имплант ўрнатилган маймун пайдо бўлган.

«У мияси ёрдамида видеоўйинлар ўйнай олади», — дея аниқлик киритган Маск.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, чип маймунга ҳеч қандай озор бермайдиган тарзда тери ичига ўрнатилган. У яқин ойларда миясига чип ўрнатилган маймунлар тасвирланган видеолавҳаларни тақдим этишга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.