Илон Маск энг кучли криптовалютани эълон қилди: бу биткоин эмас!
Тадбиркор ва ихтирочи Илон Маск аввалроқ ўзининг Twitter тармоғидаги битта чиқиши билан биткоин нархини яна 5000 долларга ошириб юборган эди. Кейин эса бошқа криптовалютани «космосга учирган».
ЎҚИНГ: Tesla директори Илон Маск бутун 2020 йил давомида олган маош кулгили – ноль доллар!
SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси яна криптовалюталар борасида фикр билдирди. Аммо бу гал ундан олдин Twitter’да бошқа бир миллиардер – Марк Кубан (Mark Cuban) шу масалада сўз очиб, рақамли активлар орасида Dogecoin (DOGE) нисбатан ишончли эканлигини ёзган.
«Бу – товарлар ва хизматларни харид қилиш учун қўлласа бўладиган воситадир. Криптовалютани алмашинув воситаси сифатида ишлатиш масаласига келганда, Doge – энг кучлисидир», дея таъкидлаган миллиардер.
Илон Маск унга жавоб твитида шу фикрни қўллаб-қувватлашини айтган, натижада икки нафар нуфузли миллиардернинг фикри криптовалюталар курсига ҳам таъсир кўрсатган. Яъни, Dogecoin нархи бир суткада 17 фоизга ошган.
ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 23,4 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди