Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

  •   DiMaX
  •  1670
  •  17.04.2021 12:05

Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

Электрокарлар оламининг етакчиси учта русумдаги маҳсулотини расман намойиш қилган, лекин савдосини бошламаган. Булар – Cybertruck пикапи ҳамда Roadster спорт электромобили, шунингдек Semi электрик юк машинасидир.

ЎҚИНГ: Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

Булар орасидан Tesla Cybertruck модели 2019 йили намойиш этилган ва жорий йилнинг охиригача савдога чиқиши керак. Бироқ компания раҳбари Илон Маск аллақачон уни миниб юрибди ва куни кеча Техасдаги Tesla Gigafactory заводи қурилишига шу пикапда борган.

Миллиардер завод ҳудудида янги электропикапни ҳайдаб юрган, ишчилар билан суҳбатлашган ва ҳатто уларга машинанинг ичларигача кўрсатган.

ЎҚИНГ: Тesla электромобилига сўкина кўрманг – буни буйруқ ўрнида қабул қилади!

Tesla Cybertruck руль ўрнига штурвал билан жиҳозланмоқда, худди Model S электрокаридаги каби. Электрик пикап салонида, шунингдек, диагоналига 17 дюймлик дисплей ҳам бор. Булардан ташқари, йиғиб қўйилган ўнг ўриндиққа ҳам кўзимиз тушади – унинг юқори қисмида стакан қўядиган махсус жойлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Tesla Cybertruck уч хил керсияда ишлаб чиқарилади ва бошланғич версияси битта қувватда 400 километр юра олади. Турган жойидан тезлигини 100 км/соатга етказиш учун унга 6,5 сония кифоя қилади.

ЎҚИНГ: «Йўлни бўшат, Tesla!» – илк «қуёш» автомобили ишлаб чиқилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!