Илон Маск ҳаттоки McLaren P1 суперкарини енгган – дунёдаги энг тезкор автомобилнинг сотувга чиқиш кунини айтди

  •   DiMaX
  •  691
  •  21.05.2021 12:36

Илон Маск ҳаттоки McLaren P1 суперкарини енгган – дунёдаги энг тезкор автомобилнинг сотувга чиқиш кунини айтди

Tesla асосчиси ва раҳбари Илон Маск шу йилнинг 3 июнида компания махсус тадбир ўтказишини эълон қилди. Мазкур маросим Tesla Model S Plaid электромобилининг етказиб берилиши бошланишига бағишланмоқда.

ЎҚИНГ: «Йўлни бўшат, Tesla!» – илк «қуёш» автомобили ишлаб чиқилди

Tesla Model S Plaid электрик седани шу йилнинг бошида тақдим этилган бўлиб, уни Model S Performance моделининг ўрнига чиқаришган. Ундаги учта электромоторнинг қуввати 1034 от кучига тенг, тинч турган жойидан тезлигини 100 км/соатга етказиш учун бу машинага 1,99 сония кифоя қилади. Электрокар аккумуляторининг битта тўла қуввати билан 628 километргача масофани босиб ўта олади.

Илон Маск ушбу маҳсулоти ҳозирда серияли ишлаб чиқарилаётган автомобиллар орасида энг тезкори эканлигини яна бир бор таъкидлаган. Аввалроқ эса биз бунинг амалдаги исботи бўлган «жонли» видеони улашган эдик.

3 июндаги тадбирда компания янгиланган Tesla Model S седани, хусусан, янгиланган руль чамбараги ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда.

Таққослаш учун келтириб ўтсак, электрик седан McLaren P1 суперкаридан тезкор чиққан, янги McLaren Senna моделидан эса атиги уч сонияга ортда қолган. Бироқ бу икки машинанинг нархи долларда етти хонали сонни ташкил этади, Model S Plaid эса улардан анча арзон – базавий модификацияси нархи «атиги» 134 490 АҚШ долларига тенг.

ЎҚИНГ: Tesla ҳали ишлаб чиқарилмаган электрокарларини ҳам аллақачон сотиб тугатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!