Илон Маск катталар учун ҳам Tesla’нинг митти нусхасини тақдим этмоқчи

  •   Saroy
  •  607
  •  06.08.2018 15:48

Илон Маск катталар учун ҳам Tesla’нинг митти нусхасини тақдим этмоқчи

Бундан бир йил аввал Radio Flyer компанияси Tesla Model S электрокарасининг болаларбоп версиясини чиқарган эди. Энди катталар ҳам бу ўйинчоқдан бебаҳра қолмасин деб, Илон Маск барча ёшдагилар учун яна бир мини-автомобилини яратишга ваъда берди.

Куни кеча  Twitter фойдаланувчилари Маскга Radio Flyer Model X ўйинчоғи ҳақида савол берди. Тўғри жавоб бериш ўрнига,  Tesla раҳбари машинанинг кичрайтирилган нусхасини яратаётганини унга ҳатто катта одам ҳам сиғишини ёзган. Кўриниб турибдики, бу ҳамкорликда яратилган маҳсулот эмас, балки  Tesla’нинг ўз ишланмаси бўлади.

ЎҚИНГ:Mercedes-Benz eCitaro электроавтобуси намойиш қилинди

Компаниянинг содиқ фанатларига Teslaнинг дўконига тез-тез кириб туриш маслаҳат берилмоқда. Яқинда маҳсулотлар қаторида сёрфинг тахтаси пайдо бўлди. Унинг нархи 1500 доллар туради, шундай бўлса-да, бир зумда сотилиб кетди. Айримлар ҳатто қўшимча даромад қиламан деб, сотиб олган сёрфбордини eBay’да сотувга қўйган. Албатта янги нарх билан – 4000 доллар.

Америкадаги Radio Flyer дўконида болалар ўйинчоғи Tesla Model 600 доллар турарди. Оғирлиги 37 килограмм чиқадиган машинанинг ўзи эса 8 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланганди. Tesla модели эса қиммат бўлиши турган гап.

ЎҚИНГ:T/Log: дунёдаги илк ёғоч ташийдиган кабинасиз электр юк машинаси

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.