Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1185
  •  10.04.2021 13:03

Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

Аввалроқ биз Neuralink стартапи маймунга чип ўрнатиб, видеоўйинлар уни ўйнашга ўргатгани ҳақида ёзган эдик. Компания раҳбари Илон Маск эса одамларни худди шу тарзда чиплаштириш муддатини ҳам айтган. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

Сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маск ўшанда, яқин ойларда миясига чип ўрнатилган маймунлар тасвирланган видеолавҳаларни тақдим этишга ваъда берган эди. Ихтирочи ўз ваъдасининг устидан чиқди: Neuralink чиплаштирган маймуннинг Понг ўйнаётгани акс этган видеороликни тақдим этди.

Энг қизиғи – маймун бу ўйинни бирор контроллер ишлатмасдан, фақатгина  фикр кучи орқали бошқариб ўйнаяпти! Бунинг устига, маймуннинг ўйнаш тезлигига ҳам ҳавас қилса арзийди – бунақаси унча-мунча инсоннинг қўлидан (ёки миясидан) келмайди!

Хўш, Neuralink буни қандай уддаламоқда? Олимларнинг ўзлари изоҳ беришларича, макака турига мансуб ушбу маймуннинг бошига махсус чип ўрнатишган. Бу чип миядаги нейронлар билан тўғридан-тўғри боғланади ва ундан сигналларни олади, кейин бу сигналларни компьютерда қайта кодланади. Шу тариқа жонивор ўз фикр кучи воситасида ўйинни бошқармоқда.

Жониворлардаги синовларни тугатгач, Neuralink мутахассислари мазкур нейроинтерфейсни одамларда ҳам синаб кўришга ўтишади. Келажакда мазкур технология имконияти чекланган, шу жумладан буткул фалажланган кишиларга компьютерларни, протезларни мия кучи билан бошқариш имконини беради.

Дарвоқе, ушбу компания аллақачон динозаврларни тирилтиришга тайёрлигини эълон қилганидан хабарингиз борми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.