Илон Маск компанияси динозаврларни тирилтиришга тайёрлигини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  727
  •  07.04.2021 13:35

Илон Маск компанияси динозаврларни тирилтиришга тайёрлигини эълон қилди!

Сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маск тилга олинганида, кўпинча унинг Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси эканлиги эсланади. Бироқ ушбу тадбиркор 2016 йили асос солинган Neuralink компанияси ҳам бор ва у жонли мавжудотларни, шу жумладан одамзодни чиплаштириш, компьютер билан боғлаш технологиялари устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Маймунни чиплаштириб видеоўйин ўргатган Маск энди одамларни чиплаштириш муддатини айтди

Neuralink компаниясининг ҳаммуассиси Макс Ходак куни кеча Twitter тармоғида қизиқ чиқиш қилди. Унинг ёзишича, мутахассисларда аллақачон ген муҳандислиги ютуқлари асосида динозаврларни яратиш ҳақиқий Юра даври боғи – Jurassic park’ни барпо этиш технологиялари мавжуд.

«Биз ўзимиз хоҳласак, балки, Юра даври боғини қуришимиз мумкин эди. Балки бу генетик жиҳатдан айнан аслидек динозаврлар бўлмас, лекин... Эҳтимол, 15 йиллик селекция + инженерия ишларидан сўнг суперэкзотик янги турларни яратишимиз мумкин», деб ёзган Neuralink асосчиларидан бири бўлган Макс Ходак.

Қизиғи – у кейин шу йўналишда бошқа фикрларини эълон қилган: Ходак фикрича, қирилиб кетиш – биохилма-хилликни ошириш учун қимматли восита бўлиши мумкин. Афтидан, бу билан у «динозаврларнинг жойи – ўша ўтмишда», демоқчи бўлгандир.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.