Илон Маск лойиҳасига рақобатчи технологияни Путин маъқуллади

  •   DiMaX
  •  421
  •  25.06.2021 16:58

Илон Маск лойиҳасига рақобатчи технологияни Путин маъқуллади

Neuralink стартапи маймунга чип ўрнатиб, видеоўйинлар уни ўйнашга ўргатгани ҳақида ёзган эдик. Компания раҳбари Илон Маск эса одамларни худди шу тарзда чиплаштириш муддатини ҳам айтган. Шунингдек, у киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани видеода кўрсатган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

Россия Фанлар академияси ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети инсон миясига микрочипларни киритиш технологиясини яратиш учун янги техник дастур ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Qalampir.uz.

Маълум бўлишича, Россия президенти Владимир Путин ушбу лойиҳани маъқуллаган ва ҳукумат аъзоларига уни амалга оширишни бошлашни буюрган. Дастур 54 миллиард рублни ташкил қилиши кутилмоқда. Шунингдек, у Илон Маскнинг Neuralink стартапи билан рақобатлашиши айтилган.

Таъкидланишича, инновацион дастур 2021–2029 йилларга мўлжалланган. Лойиҳа доирасида мутахассислар нейротизим технологияларини ривожлантиради. Жумладан, «одам-техника» тизимини ишлаб чиқаради. Натижада инсон самолёт, автомобиль ва шу каби техникаларни тўғридан-тўғри ва масофадан туриб бошқариш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск ҳозирга қадар 8 та компанияга асос солган. Уларқуйидагилардир: Zip2, PayPal, SpaceX, Tesla, Hyperloop, OpenAI, Neuralink ва The Boring Company.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!