Илон Маск нега коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди?

  •   DiMaX
  •  995
  •  02.10.2020 14:46

Илон Маск нега коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди?

Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлгандан кейин ҳам унга қарши эмланишдан бош тортди. Бу тўғрида Tengrinews.kz хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

Tesla эгаси ўзининг ушбу қарорини ўзи ва оиласи хавф остида эмаслиги билан изоҳлади.

«Умуман олганда, одамларнинг мантиқсизлиги туфайли бу ҳолат менинг инсониятга бўлган ишончимни пасайтирди», – деди Маск подкастда.

Эслатиб ўтамиз, пандемиянинг бошида Илон Маск коронавирус билан боғлиқ қўлланилаётган чекловларга қарши эди. Кейинроқ у COVID-19 ваҳимасини аҳмоқлик деб атаган эди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Мана шу йилгача коронавирус пандемиясининг тугашидан умид қилмай қўяверинг!»

Дарвоқе, яна бир машҳур ва бадавлат тадбиркор – Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.