Илон Маск руҳий касалликка чалинганлигини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1019
  •  10.05.2021 08:40

Илон Маск руҳий касалликка чалинганлигини эълон қилди

SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск ўзининг Аспергер синдромига чалинганлигини эълон қилди. Бу ҳақда у NBC телеканали орқали намойиш этилган Saturday Night Live теледастурида айтиб ўтган, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

Кўрсатувнинг 8 май сонида Маск бошловчилик қилди. Кўрсатувдан олинган парча Twitter ижтимоий тармоғидаги дастур саҳифасида эълон қилинган.

«Мен аслида тарихда биринчи бўлиб Аспергерни қабул қилиш шарафига муяссар бўлган шахсман. Шу билан бир қаторда буни тан олган биринчи киши», – деди тадбиркор ўзининг нутқида.

Аввалроқ Маск ўзини Saturday Night Live – АҚШдаги машҳур кечки мусиқий ва кулгили шоу бошловчиси ролида синаб кўриши ҳақида хабар берилган эди.

Аспергер синдроми – бу аутизм спектрининг бузилишларидан бири бўлиб, жамиятдаги мавжудлик ва руҳий ривожланишнинг бузилиши билан тавсифланади. Шунга ўхшаш ташхис таниқли швед экологик фаоли Грета Тунбергга ҳам қўйилган.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!