Илон Маск самолёт, кема ва ҳатто фургонларга ҳам «фазовий» интернет етказиб бермоқчи!

  •   DiMaX
  •  316
  •  10.03.2021 12:39

Илон Маск самолёт, кема ва ҳатто фургонларга ҳам «фазовий» интернет етказиб бермоқчи!

Сайёрамиздаги энг бадавлат кишиларидан бири бўлмиш Илон Маск турли соҳаларга оид бир қатор компанияларга асос солган ва изланишдан чарчамайди. Жумладан, унга қарашли SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси сунъий йўлдошлар тармоғи орқали бутун Ер юзини арзон ва тезкор интернет билан таъминлашга йўналтирилган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс энди Илон Маскни клонлашни таклиф этяпти!

Ушбу компания Starlink космик интернетига юк автомобиллари, самолётлар ва кемаларни ҳам улашни режалаштирган. Сўнгги хабарларга кўра, SpaceX аллақачон АҚШнинг Федерал алоқа комиссиясига (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) ариза топширган. Унда юқорида кўрсатилган транспорт воситаларига Starlink терминалларини ўрнатишга рухсат сўралмоқда.

Twitter тармоғи орқали Илон Маск аниқлик киритишича, янги терминаллар жуда катта ва Tesla электрокарларига ўрнатишга мўлжалланмаган. Уларни йирик юк машиналари, автофургонлар, кемалар ва самолётларга ўрнатиш кўзда тутилмоқда.

Илон Маск яқиндагина интернет тезлигини 2021 йилдаёқ икки баравар оширишга ваъда берган.

ЎҚИНГ: Tesla ҳали сотувга чиқармаган электромобил йўлда «қўлга тушди» («жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.