Илон Маск: Сайёрамизга бепул интернет тарқатувчи йўлдошлар аллақачон «онлайн» ҳолда! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1574
  •  24.05.2019 16:29

Илон Маск: Сайёрамизга бепул интернет тарқатувчи йўлдошлар аллақачон «онлайн» ҳолда! (+видео)

Таниқли тадбиркор Илон Маск фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган. Нафақат булар, балки у бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ҳам ният қилган.

ЎҚИНГ: SpaceX бутун дунёни бепул интернет билан таъминловчи йўлдошларнинг илк партиясини учирмоқда

Унга қарашли SpaceX компанияси бутун дунёга интернет улашишга мўлжалланган Starlink лойиҳасини жорий этишга киришган. Мазкур дастур доирасида олтмишта сунъий йўлдошни Falcon 9 ташувчи ракетаси фазога олиб чиқишга муваффақ бўлди. Илон Маск бу ҳақда Twitter-аккаунти орқали хабар берди:

Маск айни дамда барча олтмишта йўлдош ҳам «онлайн», яъни иш ҳолатида эканини, яқин орада эса қуёш батареяларини ёйиш ишлари бошланишини айтган.

Фазовий интернетнинг синовини бошлаш учун яна камида олтита шундай парвоз амалга оширилиши керак. Ер юзини нисбатан барқарор интернет билан таъминлаш учун эса – камида 12 та парвоз орқали сунъий йўлдошлар учирилиши талаб этилади. SpaceX орбитага жами 12 мингга яқин йўлдош учиришни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Хитой бутун Ер юзини бепул интернет билан таъминлаш учун илк сунъий йўлдошни учирди

Қуйида эса Starlink лойиҳасига бағишлаб тайёрланган видеолавҳани кўришингиз мумкин (фақат ҳажми катта эканини ҳисобга олинг – кўп трафик талаб этилади):

SpaceX’нинг режасига кўра, Starlink лойиҳасининг муваффақиятли йўлга қўйилиши Ер юзининг исталган нуқтасида интернетга кириш имконини тақдим этиши керак.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»: интернет тезлиги оширилиб, нархлар пасайтирилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.