Илон Маск шошилмаса бўлмайди

  •   Saroy
  •  793
  •  26.05.2018 15:36

Илон Маск шошилмаса бўлмайди

Инвесторларнинг  безовта бўлаётгани сабабли  Tesla Motors раҳбари Илон Маск  Tesla Model 3 электрокарини бозорга чиқаришни тезлатди. Унинг ваъда беришича, янги модель келаётган ёзда тайёр бўлади. Ушбу автомобиль бир йўла иккита двигатель билан жиҳозланади. Двигателнинг биринчиси  машинанинг тез юриши учун, иккинчиси эса ўзоқ масофага юришга мўлжалланган. Агар йўлда кетаётганида бир матор ишдан чиқса, ҳайдовчи иккинчи матор билан юришда давом этаверади.

ЎҚИНГ: Элон Маск: «Бу технология бахтсиз ҳодисаларни 10 баробарга қисқартиради»

Электрокарнинг энг юқори тезлиги соатига  250 километрни ташкил этади,  3,5 сонияда у соатига 96 километр тезликка чиқа олади. Батарея қуввати 500 километргача етади. Нархи  78 минг АҚШ доллар.

Tesla раҳбарининг таъкидлашича,  Model 3 шу йилнинг июль ойидан бошлаб савдога чиқарила бошланади. Кўриниб турибдики,  инвесторлар электрокарларнинг ишлаб чиқарилиши жуда чўзилиб кетаётганидан норози бўлган, шу боис Илон Маск шошилишга тўғри келяпти.

ЎҚИНГ: АвтоМобил: Tesla смартфонининг концепцияси тарқалди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!