Илон Маск шунчаки бош директор эмас – энди у расман «техноқирол» бўлди!

  •   DiMaX
  •  605
  •  16.03.2021 17:34

Илон Маск шунчаки бош директор эмас – энди у расман «техноқирол» бўлди!

Хабарингиз борки, SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск шу йилнинг 7 январь куни сайёрадаги энг бадавлат кишига айланган эди. Бироқ 17 февралга келиб «зўрдан зўр чиққан» – 2017 йилдан бери рейтинг етакчиси бўлиб келган тадбиркор яна ўз ўрнига чиқиб олган.

ЎҚИНГ: Илон Маск уч кунда қарийб 29 миллиард долларидан айрилди

Илон Маск эса ғалати қарорлари билан кишиларни ҳайратга солишдан тўхтамаяпти. У энди Tesla компаниясининг расмий «техноқироли»га айланди, деб ёзади UZZOOM. Илон Маск компаниянинг «Теchnoking» унвонини ўзининг бош директор лавозимига қўшди, дейилади компания хабарида.

Ҳужжатда айтилишича, Tesla молия директори Зак Кирхорн ҳам антиқа тайинловдан бенасиб қолмаган – у Мaster of Coin («Танга устаси») ғайриоддий унвонига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, худди шу унвонларни «Тахтлар ўйини» сериалидаги хазиначилар эгаллашган ва янги лавозимлар сериал билан боғлиқми ёки йўқми – ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс энди Илон Маскни клонлашни таклиф этяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.