Илон Маск Tesla автомобилларини биткоинга сотиш бошланганини эълон қилди

Илон Маск Tesla автомобилларини биткоинга сотиш бошланганини эълон қилди

Tesla компанияси 24 март куни ўз маҳсулотлари учун биткоинлар билан тўлаш имкониятини қўшди. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter аккаунтида эълон қилди, деб ёзмоқда Daryo.

ЎҚИНГ: Илон Маск шунчаки бош директор эмас – энди у расман «техноқирол» бўлди! 

«Энди Tesla’ни биткоинга сотиб олишингиз мумкин», — деб ёзган Маск.

Ҳозирча бундай тўлов усули фақат АҚШ мижозлари учун мавжуд, бошқа мамлакатларда 2021 йилнинг охирида жорий этилади.

«Tesla тўлов сифатида олинган биткоинларни фиат валютасига (оддий қоғоз пул) айлантирмайди», — деб таъкидлади Маск.

Компаниянинг эълони фонида биткоин курси кескин кўтарила бошлади. Ҳозир бир биткоин 55,4 минг долларга баҳоланмоқда.

Февраль ойининг бошида Tesla АҚШнинг қимматли қоғозлар бўйича комиссиясига (SEC) криптовалюта ёрдамида тўлаш имкониятини қўшиш ҳақида хабар берган эди. Компания бу ҳақда 1,5 миллиард долларлик биткоин сармоясини ошкор қилгандан кейин эълон қилди. Криптовалютани сотиб олишда компанияга Американинг Coinbase криптобиржаси ёрдам берди.

Маскнинг таъкидлашича, Tesla’нинг ҳаракатлари тўғридан-тўғри унинг қарашларини акс эттирмайди, чунки Маск биткоинни «нақд пулни жамғаришга қараганда ликвидликнинг камроқ аҳмоқона шакли» деб ҳисоблайди. Компания раҳбари 1,5 миллиард доллар миқдорида криптовалютадаги инвестицияси борлигини тан олди.

Аввалроқ интернетда Model Pi кодли номи осида ишлаб чиқарилаётган потенциал Tesla смартфонининг биринчи рендерлари пайдо бўлди. Илон Маскнинг компаниясига тегишли қурилма тасвирлари Хитойнинг MyDrivers сайтида эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Tesla ҳаракатланаётган Semi электрокарининг илк видеосини чиқарди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!