Илон Маск Tesla'нинг Optimus роботи прототипини намойиш қилди

Илон Маск Tesla'нинг Optimus роботи прототипини намойиш қилди

Кеча бўлиб ўтган Tesla AI Day 2022 тадбирида Илон Маск Tesla'нинг илк гуманоид роботи, Optimus'нинг ишлайдиган прототипини намойиш қилди. Тақдимот бошида, саҳнанинг орқа эшиклари очилиб, деконструкция қилинмаган Optimus роботи рақс тушганда ҳолда саҳнага чиқиб келди. Маскънинг маълум қилишича робот саҳнада юзи билан йиқилиб тушмаслиги учун камроқ ҳаракат қилишга мосланган.

Компания робот гулларни суғориш, қутиларни кўтариш каби ишларни қила олишини кўрсатиб берадиган видеони намойиш қилгандан кейин саҳнага Optimus'нинг ишлаб чиқариш учун деярли тайёр бўлган версияси олиб чиқилди ва у аудиторияга қўлини силкитиб салом берди. Маск роботнинг бу версияси актуатор, батарея ва бошқалар билан жиҳозланганини, бироқ ҳали юришга қодир эмаслигини таъкидлади. 

Техник хусусиятларга келадиган бўлсак, робот 2.3 кВт/соатли батареяга билан Tesla томонидан ишлаб чиқарилган чипсетда ишлайди ва Wi-Fi, LTE уланишларини қўллаб-қувватлайди. Унинг оғирлиги 73 кг бўлиб, у ўтирганида 100 Вт, юрганида эса 500 Вт қувват сарфлайди. Қўли "биологик жиҳатдан илҳомланган ҳолда" одамларникига ўхшаш қилиб яратилган ва у турли шакл ва ўлчамдаги нарсаларни кўтариш ва майда қисмларни аниқ ушлаш учун мўлжалланган. Tesla электромобилларидаги Автопилот дастури Optimus'га ҳам кўчирилган ва янги тана ва муҳитда ишлаш учун қайта жиҳозланган.

Маълум бўлишича, роботнинг бошланғич прототипи олти ой аввал яратилган ва уни прототипдан ҳақиқий ишлайдиган ҳолга келтириш учун яна бир неча ой керак бўлади. Маскнинг айтишича, Optimus бошқа компаниялар роботларидан фарқли ўлароқ миллионлаб қисмларда ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва у кейинги йилдан бошлаб 20,000 доллардан арзонроқ нархда сотувга чиқарилади.

Илон Маск'нинг қўшимча қилишича, Optimus саҳнадан кўрсатилганидан кўра кўпроқ ишларга қодир, лекин уни такомиллаштириш учун ҳали кўп ишлар қилинишини керак. "Бу сивилизация учун туб ўзгариш бўлади", дейди Маск.

Шунингдек, Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида Optimus'нинг аёл варианти ҳам чиқарилишини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Web 3.0 учун илк қадам: TON сайтлари ва проксилари ишга туширилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!