Илон Маск Twitter директорлар кенгашига қўшилмайди

Илон Маск Twitter директорлар кенгашига қўшилмайди

Яқинда Илон Маск Twitter'нинг 10% улушини сотиб олиб, ижтимоий тармоқнинг энг катта акциядорига айланган эди ва у компания директорлар кенгашига қўшилиши кутилаётган эди. Эндиликда, Twitter'нинг бугунги кундаги бош раҳбари Параг Агравалнинг компанияга йўллаган мурожаатига кўра, Илон Маск компания бошқарувига қўшилмайди. Маълум бўлишича, миллиардернинг ўзи қўшилишни истамаган.

"Илон Маск бизнинг кенгашимизга қўшилмасликка қарор қилди. Кенгаш ва мен Илоннинг кенгашга қўшилишини унинг ўзи билан бевосита кўп муҳокама қилдик. Кенгаш унга жой таклиф қилди. Сешанба куни биз Илоннинг кенгашга тайинланишини эълон қилдик. Илоннинг кенгашга тайинланиши расман 9 апрел куни кучга кириши керак эди, аммо, ўша куни у энди кенгашга қўшилмаслигини айтди. Мен бу яхшиликка эканлигига ишонаман. Биз акциядорларимиз бошқарув кенгашида бўладими ёки йўқми, уларнинг фикрига эгамиз ва ҳар доим қадрлаймиз. Илон бизнинг энг йирик акциядоримиз ва биз унинг фикрига очиқ қоламиз." дейилади Параг Агравал хабарида.

Twitter улушини сотиб олгани оммага маълум бўлганидан кейин Tesla ва SpaceX раҳбари ижтимоий тармоқни ўзгартириш ҳақидаги ғояларини очиқчасига ўзининг саҳифасида улашиб келаётган эди. Масалан, Маск ижтимоий тармоқнинг Blue обунасига пул тўлаганларнинг ҳаммасига верификация белгисини беришни, "Twitter" номи "w" ҳарфини тушириб қолдиришни, ҳеч ким келмаганлиги боис, компаниянинг Сан-Франсискодаги бош қароргоҳини уйсизлар учун бошпанага айлантиришни таклиф қилаётган эди.