Илон Маск йил охиригача Twitter'нинг TikTok рақобатчисини "қайта тирилтиради"

Илон Маск йил охиригача Twitter'нинг TikTok рақобатчисини

Twitter'ни сотиб олгандан кейин Илон Маск унга ўзгартиришлар киритишни бошлаб юборди. Миллиардер биринчи бўлиб, компания раҳбарларини ишдан олди, кейин платформада верификация белгисини олишни Twitter Blue обунаси қўшишни ва унинг нархи 20 долларгача оширишни буюрди, лекин бу ҳаммаси эмас.

Маълум бўлишича, Илон Маск бир пайтлар Twitter ишга туширган, лекин кейинчалик ёпиб юборган Vine - 6 сонияли қисқа видеолар хизмати кодларини архивдан қидирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Vine сервиси ҳали TikTok "режада ҳам бўлмаган" пайтда, 2012 йилда Twitter томонидан сотиб олинган ва 2013 йилда ишга туширилган эди, лекин кейинчалик 2016 йилда у ёпиб юборилган.

Axios'нинг хабар беришича, Vine йил охиригача қайта ишга туширилиши мумкин. Бироқ, бу беш йиллик иловани қайта тиклаш учун жуда қисқа вақт ҳисобланади. Vine'да ишлаган ва унинг бошчилигида ёпилган Сара Бейкпурнинг маълум қилишича, Vine'нинг баъзи кодлари олти, баъзилари эса ўн йиллик бўлиб, агар у қайта тикланиши керак бўлса, буни нолдан амалга ошириш керак.

Якшанба куни Илон Маск Vine'ни қайтариш ҳақида сўровнома ўтказган эди. Унда иштирок этган салкам 5 миллион одамларнинг салкам 70 фоизи "Ҳа" жавобини берган.

Агар Vine қайта тикланадиган бўлса, у Twitter'нинг TikTok'ча хусусияти бўлади, худди Instagram'да Reels, YouTube'да Shorts бўлгани каби.

ЎҚИНГ: Яна Apple. Яна Дуров. Яна Telegram муаммоси.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!