Илон Маск: "қуш озод қилинди"

Илон Маск:

Teslaва SpaceX етмагандек, Илон Маск энди Twitter'га ҳам эгалик қилади. Миллиардер ижтимоий тармоқ компаниясини сотиб олиш келишувини олти ойлик баҳслардан сўнг ваниҳоят якунлади. "қуш озод қилинди" дейди Маск ўзининг расмий Twitter саҳифасида. Нафақат қуш, балки Маск Twitter'нинг бир нечта катта раҳбарларини ҳам ўз лавозимидан озод қилди (The Verge орқали).

Маълум бўлишича, Жек Дорсидан кейин Twitter бош директори лавозимини эгаллаган Параг Агравал ва Twitter'нинг бош молия директори Нед Сегалъни ишдан бўшатилган. Reuters'га кўра уларни офисдан хавфсизлик ходимлари ташқарига "кузатиб қўйишган". Илон Маск ўзи ошкора танқид қилган Twitter'нинг сиёсат бошлиғи Вижая Гадде ҳам ишдан олинган. Бош маслаҳатчи Шон Эдгетт ҳам кетди, дея хабар бермоқда The New York Times (Bloomberg'нинг қўшимча қилишича, уни ҳам хавфсизлик ходимлари кузатиб қўйишган). Қолаверса, мижозлар бўйича бош директор, Сара Персонет ҳам ўз лавозимидан озод қилинган.

Аммо, улар қуруқ билан кетишмаган ва ишдан олинганликлари учун эҳтимол ҳаётлари давомида кўрмаган тўловни қабул қилишган. Insider берган маълумотларга кўра, Агравал 38,7 миллион доллар, Сегал 25,4 миллион доллар, Гадде 12,5 миллион доллар ва Персонетте эса 11,2 миллион доллар олган.

Хабарларга кўра, Илон Маск Twitter кодини текшириш учун баъзи Tesla инжинерларини ҳам олиб келган. Ҳозирча миллиардер Twitter'га қандай ўзгартиришлар киритириши ҳақида бирон нима дейиш қийин, лекин Илон Маск ижтимоий тармоқ модерацияси, ёхуд Доналд Трумпни платформадан бан қилиш каби Twitter сиёсатларини юмшатиши мумкинлиги айтилмоқда. Бундан аввал Маск Twitter'дан ҳамма нарсага эга "Х" иловасини яратиш учун фойдаланиши ҳақида айтган эди.

ЎҚИНГ: Илон Маск Twitter бош қароргоҳига сувчаноқ (раковина) кўтариб келди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!