Илон Маск Twitter'да раҳбар бўлиб қолиш-қолмаслигини сиз ҳал қиласиз!

Илон Маск Twitter'да раҳбар бўлиб қолиш-қолмаслигини сиз ҳал қиласиз!

Илон Маск ўзининг янги компанияси, Twitter ижтимоий тармоғида раҳбар бўлиб қолиш-қолмаслиги ҳақида ўз обуначиларидан сўрамоқда. Миллиардер ушбу сўровнома натижаларига амал қилишини айтган.

Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари ўзининг Twitter'даги тақдирига оид сўровномани ўтказишдан аввал у платформада бошқа ижтимоий тармоқларнинг тарғиб қилиниши тақиқлашга оид қарор қабул қилган эди. Бироқ, бироздан кейин бу қарор бекор қилинди ва Илон бу устидан узр сўраб, энди бундай жиддий қарорлар қабул қилишдан аввал фойдаланувчилар билан сўровнома ўтказилишини маълум қилди.

Сўнгги пайтларда Twitter'да журналистларнинг бан қилиниши ортидан Илон Маскка бўлган негативнинг ортиши сабаб бўлдими сўровнома иштирокчиларининг 56 фоизи унинг Twitter раҳбарлигидан кетишини ёқлаган. Сўровнома ҳозирча якунлангани йўқ, лекин катта эҳтимол билан Илон Маскнинг Twitter'даги тақдири ҳал бўлган кўринади.

ЎҚИНГ: Nothing янги брендни қаноти остига олмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!