Илон Маск уч кунда қарийб 29 миллиард долларидан айрилди

  •   DiMaX
  •  732
  •  27.02.2021 09:33

Илон Маск уч кунда қарийб 29 миллиард долларидан айрилди

SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск шу йилнинг 7 январь куни сайёрадаги энг бадавлат кишига айланган эди. 17 февралга келиб эса «зўрдан зўр чиқди» – 2017 йилдан бери рейтинг етакчиси бўлиб келган тадбиркор яна ўз ўрнига чиқиб олди.

ЎҚИНГ: Tesla бир йиллик электрокар савдосидан кўра бир ойда биткоинда кўпроқ даромад олди!

Кейинги 24 соат ичида тадбиркор ўз бойлигининг 13,6 миллиард долларидан жудо бўлди, деб ёзади Xabar.uz. Ҳозирда унинг сармояси 176 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бунга электромобиллар ишлаб чиқарувчиси акциялари нархининг сезиларли пасайиши сабаб бўлди: унинг қиймати 8,06 фоизга пасайиб, ҳар бир акцияси 682,22 долларга баҳоланмоқда, дея хабар берди Bloomberg.

Шу билан бирга, Маск сайёрадаги энг бой одамлар рўйхатида иккинчи ўринни сақлаб қолди. Биринчи ўриндан жой олган (Маск ўрнини эгаллаган) Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам 5,55 миллиард доллар йўқотди — унинг бойлиги 180 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шу тариқа, Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи, Маск эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жаҳоннинг энг бойлари рейтингида кучли учликни Microsoft корпорацияси муассиси Билл Гейтс якунлаб бермоқда.

Ундан аввалроқ, 23 февраль куни Илон Маск бир кунда 15 миллиард доллар йўқотган эди. Ўшанда ҳам бунга Tesla акциялари баҳосининг пасайиши сабаб бўлганди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс энди Илон Маскни клонлашни таклиф этяпти!