Илон Маск халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!

  •   DiMaX
  •  432
  •  09.11.2020 11:21

Илон Маск халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!

Жорий йилнинг 31 май санаси инсоният тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйиладиган кун бўлган. Чунки ўшанда илк бор хусусий компания – SpaceX фазога одам учирган. Унинг асосчиси Илон Маск эса анчадан бери Марсни эгаллашни режалаштирмоқда.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

Миллиардернинг баёнотига кўра, Ердаги қонунлар Қизил сайёра учун амал қилмайди. SpaceX компанияси Марсда ташкил этадиган колониядагилар ўз-ўзини бошқариш тамойиллари асосида ишлаб чиқилувчи ўз қоидаларини ўрнатишлари мумкин. Улар бизнинг сайёрамиздаги шартлар ва ҳукуматларга бўйсунмайди.

«Марсда тақдим этиладиган, шунингдек, колонизация учун юлдузкезар ёки бошқа фазо кемаси ёрдамида Марсга элтишга мўлжалланган хизматларга келсак, томонлар бу сайёрани мустақил, деб тан оладилар ҳамда ҳеч бир заминий ҳукумат Марсдаги фаолият устидан ҳукмронликка эга эмас», дейишмоқда SpaceX компанияси вакиллари.

Марс билан алоқа эса SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси доирасидаги сунъий йўлдош интернети орқали амалга оширилади. Бошида унинг интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлган эди, лекин бу янги авлод интернети яқиндагина ўз кучини кўрсатган.

ЎҚИНГ: Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.