Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1997
  •  03.11.2020 17:44

Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Йирик тадбиркор Илон Маскнинг битмас-туганмас режалари орасида амалга ошишга энг яқини ҳозир айнан Starlink бўлиб турибди. SpaceX компаниясининг ушбу лойиҳаси бутун Ер юзини тезкор интернет билан таъминлашга мўлжалланган. Бошида унинг интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлган эди, лекин сўнгроқ...

ЎҚИНГ: Starlink фазовий интернетининг тезлиги анча ошди

Starlink интернет компанияси тақдим этаётган интернетнинг тезлиги бета-тест жараёнларида ўзининг рақобатчиларидан деярли 4 маротаба юқори эканлиги маълум бўлди. Бу тўғрида PCMag нашрининг хабарига таяниб Kun.uz сайти ёзмоқда.

Хабарга кўра, Starlink интернетининг юклаб олиш тезлиги 80 Мбит/сониягача чиққан, фойдаланувчилар томонидан юклаш тезлиги эса 13,8 Мбит/сонияни ташкил қилган. Компаниянинг асосий рақобатчилари – Viasat ва HugesNet тақдим қилаётган интернет тезлиги эса юклаб олиш учун 25 Мбит/сонияни, юклаш учун бор-йўғи 3 Мбит/сонияни ташкил қилган.

Маълум қилинишича, илк тест синовлари бошланган июль ойидан бери тезлик 2,5 баробар ошган.

Илон Маскка тегишли Starlink компанияси сунъий йўлдош орқали тақдим қилаётган интернет хизматларини 27 октябрдан АҚШ ва Канадада очиқ тест қилиш бошланди. Хизмат учун бир ойлик абонент тўлови 99 АҚШ долларини ташкил қилади. Starlink интернет хизматларидан фойдаланиш учун абонентлар, бундан ташқари, антенна билан жиҳозланган қурилма ва Wi-Fi роутер сотиб олиши керак бўлади. Бу техникаларнинг умумий қиймати АҚШда 499 долларга тушади.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги бўйича жаҳон рекорди янгиланди – сониясига 178 терабит!