Илон Маскнинг фантастик поезди — Hyperloop’нинг илк синови бўлиб ўтди

Илон Маскнинг фантастик поезди — Hyperloop’нинг илк синови бўлиб ўтди

Hyperloop One компанияси ишбилармон Илон Маск томонидан ўйлаб топилган Hyperloop транспорт тизими учун мўлжалланган ҳаракатлантирувчи моторларнинг илк очиқ синовларини ўтказди. Бу ҳақда Meduza.io хабар бермоқда.

Синов компания томонидан Невада штатидаги чўлда қурилган кичик трассада бўлиб ўтган.

Лойиҳага кўра, Hyperloop тезюрар поездлари босим даражаси паст бўлган махсус қувурларда соатига 1200 километр тезлик билан ҳаракатланади.

Hyperloop учун трассаларни монорельсларники каби ер устида қуриш ва қуёш батареялари билан таъминлаш режалаштирилган.

Илон Маскнинг ғояларини ҳаётга татбиқ этиш устида Hyperloop One ва Hyperloop Transport Technologies компаниялари иш олиб бормоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!