Илон Маскнинг сунъий йўлдош интернетига уланиш учун мўлжалланган янги тарифи одатдагидан беш баробар қимматроқ бўлиб чиқди

Илон Маскнинг сунъий йўлдош интернетига уланиш учун мўлжалланган янги тарифи одатдагидан беш баробар қимматроқ бўлиб чиқди

SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдош интернетига уланиш учун янги тарифни эълон қилди. Аввалги тариф 500 долларни ташкил этган бўлса, янги Premium тарифи ундан беш баравар қимматроқ - 2500 доллар. 

Ушбу қиймат янги фойдаланувчи терминали, сунъий йўлдошга уланиш учун керак бўладиган қурилмалар, шунингдек, ҳар бир пластинка учун 500 доллар миқдоридаги депозит ва хизмат кўрсатишнинг биринчи ойи учун 500 доллар хизматларини ўз ичига олади. 

Premium тариф оддий тарифга нисбатан бир қанча устунликларга эга. Мисол учун, ушбу тарифда сунъий йўлдош антеннаси каттароқ бўлади ҳамда у кўп сонли сунъий йўлдошлар билан алоқа қилиши мумкин. Шунга кўра, тезлик ҳам юқорироқ: маълумотларни юклаб олиш тезлиги 150-500 Мбит/секунд, тармоққа маълумотларни юклаш тезлиги эса 20-40 Мбит/секундни ташкил қилади. 

Шунингдек, Premium тариф фойдаланувчилари битта аккаунт эвазига бир неча бир неча ҳизмат кўрсатиш ҳудудларига эга бўлишади. Қўшимчасига, улар техник ёрдам мурожаатига эга бўладилар. 

150 Мбит тезлик ва ускуналар учун 2500 доллар нарх жуда қиммат туюлади. Бироқ ер юзининг кўплаб чекка жойларида яшовчи инсонлар интернетдан фойдаланиш имконига эга эмаслар. Бунинг учун улар қиммат бўлса ҳам, сунъий йўлдош тармоғидан фойдаланишлари керак бўлади. 

Аляскадаги олтин қазиб олувчи компания фирма маълумотларини узатишда фойдаланадиган 2 Мбит/секунд тезликдаги интернет учун ойига 8000 доллардан ортиқ маблағ сарфлайди. 

ЎҚИНГ: Ультра товушли бармоқ изи сканери қандай ишлайди? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.