Иловалар бозори: бу ерда ҳам ҳақиқий жанг кетмоқда

  •   Saroy
  •  1904
  •  29.08.2018 17:00

Иловалар бозори: бу ерда ҳам ҳақиқий жанг  кетмоқда

Иловаларни илгари суриш ҳам иловалар бозарининг ўзига ўхшаб борган сари мураккаб ва қизиқарли тус олмоқда. Бу ерда ҳам анънавий бозорлардаги каби  ҳар бир мижоз, яъни фойдаланувчи учун ҳақиқий маънода кураш кетмоқда.

Мобиль иловалар бозори жадал суръатлар билан ривожланмоқда.  2017 йилда унинг ҳажми 81 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб мобил иловалар истеъмолчиларининг харажати тахминан 156 миллиард долларга етар экан. Бу вақтга келиб дунёда  6 миллиард донадан зиёд смартфон ва планшетлар бўлади. Ўшанда ҳар бир қурилма эгаси йилига илова ўрнатиш учун ўртача 25 доллар  ишлатади. Шу боис фойдаланувчилар ва уларнинг пули учун мобил дастурчилари орасида ҳақиқий маънода жанг кетмоқда.

ЎҚИНГ:Microsoft қарор қилади: Windows 8 учун янги илова қабул қилинмайди

2017 йил охирида  iOS App Store’да  2 миллионта дастур бор эди, яна 3,5 миллион Google Play’да. Шу билан бирга, мазкур компаниялар томонидан ойига тегишлича яна  50 000 ва  150 000 та янги илова чиқарилган.

Шундай рақобат шароитида ўзининг иловасини фойдаланувчига етказиш фавқулодда қийинлашиб бормоқда. AppsFlyer компаниясининг маълумотларига кўра, яқин уч йил ичида мобиль маркетологларнинг компания иловаларини бозорга олиб чиқиш учун қиладиган сарф-харажати икки баробарга ортади.

Ҳозирда дунёда битта иловани ўрнатиш  ўртача 2,26 доллар туради. Нарх мамлакатлар ва иловаларнинг тоифасидан келиб чиқиб бир-биридан катта фарқ қилиши мумкин: масалан, «Утилиты» тоифасидаги дастур учун ўрнатиш нархи  0,48,  «Путешествий»  дастури учун эса 4,5 доллар туради.

Google олиб борган тадқиқотлар натижасида олинган маълумотларга кўра, фойдаланувчилар янги иловалар ҳақида аксарият ҳолларда дўстларидан ёки қариндошларидан, кейин эса иловалар дўконини қараш орқали билиб олади.

Улардан кейин қурилмаларга янги илова ўрнатиш олдидан бошқа иловалар ичидаги рекламалардан (фичеринг — тўплами, масалан, «Приложения дня», «Новинки» ва бошқалар) билади. Қолаверса, ижтимоий тармоқлар, блоглар, веб-рекламалар, ТВ-рекламалар, қидирув тармоқлари ва YouTube’даги рекламалар ҳам янги иловалар ҳақида хабар беради.

Ушбу йўналишларнинг ҳар бирини оптимизациялаш мумкин, албатта анчагина маблағ сарфлаш эвазига, лекин барчаси ҳам бирдек самара бермайди.

ЎҚИНГ:Алданганлар анчагина: фирибгарлар Google Play’да Ethereum токенини 388 доллардан таклиф этмоқда

 Энди иловалар бозорининг асосий ўйинчилари ҳақида

  1. Ижтимоий тармоқлар. Facebook, Instagram, Pinterest, Snapchat, Twitter, ВКонтакте ва бошқалар. Барчаси иловаларни илгари суриш учун ўзларининг майдончаларини таклиф этади. Ҳозирда Facebook ўзининг эгаллаб олган ҳудуди билан энг кўп иловалар учун асосий трафик манбаи ҳисобланади. Дарвоқе, ушбу платформада иловаларни илгари суриш бошқа жойларга қараганда қиммат ҳам, —  Facebook’да 1000 марта кўрсатиш учун 5,12 доллар, 4,20 доллар  Instagram’да ва  Snapchat’да 2,95 доллар. Шу сабабли, бошқа, яна ҳам арзон ижтимоий тармоқларда ҳам рекламалар фаол ривожланмоқда.
  2. Қидирув. Бу ерда албатта, Google ҳукмронлик қилмоқда. Улар маркетологларга «универсалли» кампания таклиф этади. Унда глобал қидирувни, янгиликлар лентаси, YouTube, Google Play’нинг ўзидаги реклама ва бошқа қолган ресурслари қўлланилади. Қидирув рекламаси App Store’да ҳам бор, аммо ҳозирча бета-версияда ва ҳамма мамлакатда ҳам эмас.
  3. Бошқа иловаларда рекламалар. Бозорда бир неча ўнлаб мобиль рекламалар тармоғи фаолият юритмоқда. Улар иловаларда реклама жойлаштиришни бошқаради. Реклмаларни дастурли жойлаштириш ривожланган сари, эълонларни жойлаштирнинг қўлда бошқарилиши иккинчи даражага тушиб қолди. Саҳнага майдонлар ва форматлар таҳлили чиқди. Улар файда билан ишлаётган фойдаланувчиларни янада кўпроқ жалб қилишни таъминлашнинг барча жиҳатларини ўз ичига олади.
  4. Influence-маркетинг. Таъсир этиш маркетинги, яъни таъсир доираси кенг шахслар, блогерлар, миллионлаб аудиторияси бор юлдузларнинг рекламаларини жойлаштириш билан шуғулланадиган канал. Айтишларига қараганда, бундай каналларни зўр истиқбол кутмоқда.
  5. Рақамсиз каналлар. eMarketer тадқиқотларига кўра, реклама билан 70 фоиз рақамли макон шуғулланади,  оффлайн медиа эса иловаларни илгари суриш каналлари рўйхатида охирги ўринни эгаллайди. Шунга қарамай, масалан, Super Bowl-2018’да мобиль ўйинларнинг бир йўла бир нечта реклама роликлари кетган эди. Supercell ўйини эса Японияда метро поездларида реклама қилинмоқда.

Иловаларни илгари суриш бозори иловалар бозарининг ўзи каби борган сари мураккаб ва қизиқарли бўлиб бормоқда. Бозорга киритиш воситалари, компаниялар, каналлар, форматлар узлуксиз кўпаймоқда. Дастурий маҳсулотнинг ўзини яратиш ҳозир ҳеч кимга биринчи даражали вазифа бўлмай қўйди.  Ҳозирда энг муҳими ўз фойдаланувчисини топиш, яъни ўз мижозига эга бўлиш,  уларни қайта-қайта таклиф қилган маҳсулотга мурожаат қилдириш асосий  муаммога айланган.

ЎҚИНГ:HMD Global Nokia смартфонларидаги камераларнинг стандарт иловаларини янгилади

Шу боис келгусида бозорда нима рўй бераётганини тушинадиган эксперт таҳлилчилар янада яхши баҳоланади. Компаниялар бу муаммони қандай уддалашаяпти?  Йирик компаниялар аллақачон ўзларининг таҳлилчилар-маркетолог жамосига эга ва уларнинг асосий вазифаси янги фойдаланувчиларни жалб қилишдан иборат. Улар масалан, югуриш ва жисмоний машқ қилиш учун яратилган иловаларда (Runtastic) да мавжуд. Қарийб барча ўйин нашриётларида ҳам  (Activision и King, Wooga), медия компанияси  (Netflix) да ҳам бор. Аммо бундай жамоаларни йиғиш ва ривожлантириш фавқулодда қийин ва узоққа чўзиладиган масала. Шу боис, бозорда портлаш бўлиши кутилаётган бир пайтда UA (User Acquisition — фойдаланувчиларни орттириш) бўйича мутахассисларнинг  катта танқислиги келиб чиқмоқда.

Бундан 10 йил олдин App Store’да атиги  500 та илова ишга туширилган эди. Бугунги кунга келиб уларнинг сони бир неча миллионга етди. Иловалар бозори ривожланишда давом этмоқда ва яна 3-4 йил ўсишда давом этади.

Иловаларни илгари сурадиган ва фойдаланувчилар санини орттирадиган айрим алоҳида компаниялар ҳам бор.  Уларнинг хизмати нафақат аудиториянинг кенгайишини таъминлайди, балки охир оқибатда, маҳсулотнинг ўзини ҳам  ривожлантиришга ва яхшилашга ёрдам беради. Четдан ёлланган экспертиза ушбу жараённи бир неча марта жадаллаштириш имконини беради. Айрим экспертлар эса мобиль иловани яратишдан аввал, ушбу маҳсулотни бозорга қандай киритиш ҳақида ўйлаш лозимлигини ўқтиришмоқда.

Хуллас, Иловалар бозорининг дарвозаси ланг очиқ, амма бу ерда иштирокчиларни анъанавий бозорлардаги каби катта курашлар, юксалишлар, инқирозу-йўқотишлар кутиб турибди. Демак ким шунга руҳан тайёр бўлса...

ЎҚИНГ:Исталган смартфонда Android 9.0 Pie’ни ҳозироқ синаб кўришингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!