Иловани ўрнатиб 500 МБ, ундан тўлаб эса минг МБгача бонуслар олинг!

  •   DiMaX
  •  1061
  •  09.06.2021 11:55

Иловани ўрнатиб 500 МБ, ундан тўлаб эса минг МБгача бонуслар олинг!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси GSM стандарти (Uzmobile уяли алоқа оператори) абонентлари учун 30 кунлик интернет-тўпламларга ёқимли ўзгаришлар жорий этгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, UZTELECOM ўзининг INTERNET-NON STOP тўпламларига ҳам шунақа ёқимли янгиланишлар киритган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: 2 июлгача акция: мегабайтлар ва дақиқаларни икки баравар арзон алмаштиринг!

Эндиликда абонентлар Apelsin мобил иловаси орқали телекоммуникация хизматлари учун тўловларни амалга оширганларида, апельсинлар кўринишидаги бонусларига янада кўпроқ эга бўладилар. Тўпланган апельсинларни эса абонент UZTELECOMнинг GSM стандартидаги мобил алоқа абонентлари учун мўлжалланган бонусли интернет-тўпламларга алмаштириши мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Эндиликда, UZTELECOM абонентлари Apelsin мобил иловасини юклаб олганларида 500 МБни ўз ичига олувчи Welcome Bonus 500 пакети 7 кун муддатга тақдим этилади.

Бу борадаги батафсил маълумотларни мазкур ҳавола ёрдамида UZTELECOM сайтидан оласиз.

Эслатиб ўтамиз, алоқа хизматлари учун тўловларни турли тўлов тизимлари орқали тўлаш билан бир қаторда, абонентлар учун компаниянинг MyUztelecom мобил иловасида ҳам тўлаш ва бонуслар олиш имконияти ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!