IMEI-кодлар масаласи «GSMA Mobile 360 – Evroosiyo» тадбирида ҳам муҳокама этилди

  •   DiMaX
  •  1258
  •  15.10.2019 16:26

IMEI-кодлар масаласи «GSMA Mobile 360 – Evroosiyo» тадбирида ҳам муҳокама этилди

Жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтган «GSMA Mobile 360 – Evroosiyo» тадбири доирасида МДҲ давлатлари ҳукуматлари ва мобил операторлари вакиллари учун мобил қурилмаларни IMEI-кодлари бўйича рўйхатга олиш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Давлат инспекцияси Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганмоқда, лекин бу ҳали бошланиши...

 «GSMA Mobile 360 – Evroosiyo» – давлат ва хусусий сектор раҳбарларини дунёдаги энг янги инновацияларни ва технологияларни, шу билан бирга рақамли иқтисодиёти, АКТ ва мобил телекоммуникацияни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни муҳокама қилиш учун ҳар йили ўтказиладиган тадбир.

Бу йили ташкилотчилар томонидан «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси директор вазифасини бажарувчи Бобур Тиллабаев ва «UZIMEI» лойиҳасини мутахассислари  иштирок этди.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўғрилик, фирибгарлик ва сохта қурилмаларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши давлат ташкилотлари, уяли алоқа операторлари, мобил қурилма ишлаб чиқарувчилари ва фойдаланувчилар фаолиятига кўрсатадиган таъсири билан боғлиқ асосий муаммоларни муҳокама қилдилар. Тадбирда GSMA халқаро ассоциацияси вакиллари ва соҳанинг бошқа экспертлари «қора рўйхат» ва IMEI-кодларни блоклаш ва миллий реестрларнинг роли ҳақида ўз фикрлари ва илғор жаҳон тажрибасини ўзаро ўртоқлашадилар.

Эслатиб ўтамиз, UZIMEI лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан контрафакт қурилмаларни олиб кириш, телефонларни ўғирлаш ва ноқонуний фойдаланиш даражасини пасайтириш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган эди.

Шу билан бирга, ушбу лойҳа харидорларига мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларининг ҳолатини  текшириш орқали сифатли қурилмалар ҳарид қилишларини, келгусида  мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилар тамонидан сифатли хизмат олишни имкониятини яратади.  Яъни, UZIMEI лойиҳаси республика бозорига халқаро брендларнинг расмий киришини таъминлайди.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.