IMEI-кодлар юзасидан АКТ вазирлиги, ИИВ ва Божхона қўмитаси брифинги: жиноятлар фош бўлди!

  •   DiMaX
  •  808
  •  25.09.2020 09:10

IMEI-кодлар юзасидан АКТ вазирлиги, ИИВ ва Божхона қўмитаси брифинги: жиноятлар фош бўлди!

Кеча, 24 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан брифинг ташкил этилди. Унда мобил қурилмаларни IMEI-кодлари орқали рўйхатдан ўтказиш масаласи юзасидан батафсил маълумот берилди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш бўйича АКТ вазирлиги Баёнот берди

Хусусан, брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази директори Бобур Тиллабаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи Рустам Қобилов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов дапартаменти катта терговчиси Жавоҳир Қодиров мавзу юзасидан тўлиқ маълумот берди.

Ички ишлар вазирлиги Тергов дапартаменти катта терговчиси Жавоҳир Қодиров берган маълумотга кўра, бу борада бир қатор жиноятлар аниқланмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси, Андижон вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, юқорида қайд этилган ноқонуний ҳаракатларни содир қилган уч нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1412-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 030011/2020-38-сонли жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниб, ушбу фуқароларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида, фуқаро банк филиалидан ўзининг номига берилган 5 та пластик картадаги пул маблағларидан «UZPAYNET» МЧЖ орқали жами 2158 та уяли алоқа воситаларини қонунга хилоф равишда «Мобил қурилмаларини рўйхатга олиш тизими»га қайд этишганлиги аниқланган. Ушбу холатда гумон қилинувчилар жуда кўп миқдорни ташкил этган 3115 та мобил алоқа воситаларини Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига божхона назоратини четлаб айланма йўллар билан олиб кирганлиги аниқланган.

Айни вақтда мазкур ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чора кўриш юзасидан Ички ишлар органлари томонидан тегишли тадбирлар давом эттирилмоқда, дейди ИИВ масъул ходими.

Мобил қурилмаларни IMEI-кодлари орқали рўйхатдан ўтказиш масаласи юзасидан ташкил этилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Тергов дапартаменти катта терговчиси Жавоҳир Қодиров берган маълумот билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, тадбирда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Қобулов берган маълумот билан мазкур ҳавола, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази директори Бобур Тиллабаев берган маълумот билан эса мана бу ҳавола орқали танишиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, смартфонлар IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш тартибида ўзгариш бўлди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!