IMEI-кодларни энди мобил оператор офисларида ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин!
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳозирда кўпчилик учун бошоғриқ бўлаётган муммолардан ҳисобланади. Таниқли блогер Никита Макаренко аввалроқ UZIMEI биносида шу масала бўйича кечган жараённи ёритиб, «Буни ўйлаб топганлар – ислоҳотларнинг душмани!» деган. Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев шу масаланинг «Mening fikrim» порталида ҳал бўлмаётганини ёзган.
ЎҚИНГ: UZIMEI тизими бепул бўладими? Ўз қарорини 1 йилдан буён ижро қилолмаётган Парламент ҳақида
Шу масала бўйича аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Ucell уяли алоқа оператори ҳам қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш бошлаганини эълон қилди. Ҳозирда мазкур хизматдан компаниянинг пойтахтдаги иккита офисида фойдаланиш мумкин:
- «Ucell-Марказий» (Юнусобод тумани, Шахрисабз кўчаси, 1-уй)
- «Ucell-Тошкент» (Яккасарой тумани, Воҳидов кўчаси, 118-уй)
Ucell абонентлари мобил қурилманинг IMEI-коди ҳолатини 1170 рақамига SMS-хабар орқали юбориш йўли билан текширишлари мумкин. Уни тегишли рўйхатдан ўтказиш учун эса юқорида кўрсатилган манзиллардаги иккита офисдан бирига бориш керак бўлади.
ЎҚИНГ: IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?
Мобил қурилмани Ucell офисида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи «COSCOM» МЧЖнинг масъул ходимига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
- паспортнинг асл нусхаси;
- Мурожаатчи томонидан тегишли шакл бўйича тўлдирилган рўйхатга олиш сўровномаси;
- белгиланган божхона меъёрларидан ошиб олиб келинган мобил қурилмалар рўйхатдан ўтказилган тақдирда, сўровномага илова қилинган божхона кирим ордери (ВКО) нусхаси;
- курьерлик почтаси ёки халқаро почта орқали қабул қилинган мобил қурилмалар рўйхатдан ўтказилган тақдирда, муҳр босилган конвертнинг сўровномага илова қилинган фотонусхаси.
- почта ва курьерлик хизматлари томонидан олиб келинган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдан олдин муҳр қўйилган конвертларнинг ҳақиқийлигини текшириш.
Бу борада батафсил маълумот учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтинг.
ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма