IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш бўйича яна бир қулайлик яратилди!

  •   DiMaX
  •  1829
  •  05.08.2021 13:54

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш бўйича яна бир қулайлик яратилди!

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда янги мобил қурилмалар харидорларига турли ташвишлар орттираётган масалалардан бири IMEI кодини рўйхатдан ўтказишдир. Аввалроқ уяли алоқа операторларидан бири қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат кўрсата бошлаган эди, энди унинг сафига UZTELECOM ҳам қўшилди.

ЎҚИНГ: UZIMEI биносидаги «бардак» ҳақида блогер: «Буни ўйлаб топганлар – ислоҳотларнинг душмани!»

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, қайтадан рўйхатдан ўтказиш энди «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг GSM/CDMA савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида ҳам йўлга қўйилди.

UZIMEI тизими Ўзбекистонда жорий қилинганидан бери кўплаб мобил қурилмалар фойдаланувчиларида кўпинча IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ саволлар мавжуд.

Энди абонентларга қулайликлар яратиш мақсадида бутун Республика бўйлаб UZTELECOM GSM/CDMA марказий савдо ва хизмат кўрсатиш офислари операторлари мобил қурилмаларингизнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, қайтадан рўйхатдан ўтказиш ва бошқа операциялар билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма

IMEI кодлари билан боғлиқ барча саволлар бўйича Сиз Компаниянинг қуйида кўрсатилган манзиллар бўйича операторларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Андижон шаҳри, Чўлпоншоҳ кўчаси, 9А
  • Бухоро шаҳри, М. Иқбол кўчаси, 5А
  • Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси
  • Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 7
  • Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 328
  • Навоий шаҳри, Ғалаба шох кўчаси, 176
  • Наманган шаҳри шаҳри, А. Рахимова кўчаси, 13 А
  • Нукус шаҳри, Гаресизлик кўчаси, 110
  • Самарқанд шаҳри, Почта кўчаси, 9
  • Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 127
  • Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 28
  • Денов шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 38А
  • Фарғона шаҳри, Б. Маргиноний кўчаси, 30Б
  • Қўқон шаҳри, Янги Чорсу кўчаси, 264А
  • Урганч шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 63
  • Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 8; А. Навоий кўчаси, 8
  • Чирчиқ шаҳри, А. Навоий кўчаси, 158
  • Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1А

 Эслатиб ўтамиз, республикада UZIMEI тизимининг жорий этилиши мобил қурилмалар эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ноёб идентификация кодларининг тўғрилигини текшириш, эгаларининг билмаган ҳолда ноқонуний сотилиши ва ишлатилишининг олдини олишга ёрдам беради, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдаги норозиликларга расмий муносабат билдирилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!