IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма

  •   DiMaX
  •  22254
  •  16.11.2020 17:53

IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма

Жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини қандай рўйхатдан ўтказишлари мумкин? Бу саволга Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази томонидан жавоб берилди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?

Унга кўра, жисмоний шахслар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини қуйдаги усуллар орқали рўйхатдан ўтказишлари мумкин:

  1. 1170 қисқа рақамига SMS юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
  2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
  3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;

4 Ягона Давлат Интерактив Хизматлари Портали веб-сайтида: www.my.gov.uz;

  1. Тизим операторига келиб: Себзор даҳаси, 18-А, 240 АТК (https://yandex.com/maps/org/199445227850);
  2. Почта алоқа бўлимларида (манзиллари www.uzimei.uzТизим операторнинг сайтида мавжуд).

Тўлов Click, Payme, Paynet, республика банклари орқали амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, мутахассисларнинг эслатишича, битта мобил мобил қурилманинг барча IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш битта ариза билан амалга оширилади. Рўйхатдан ўтишда фойдаланиладиган маҳаллий абонент рақами ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак (норезидентлар норезидент мақомини расмийлаштириши талаб этилади).

Божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда, рўйхатдан ўтказиш божхона тўловлари тўлангандан сўнг амалга оширилади. Тўлов миқдори тизим операторидан ариза муваффақиятли расмийлаштирилгандан сўнг 10 календар куни ичида сақланади.

ЎҚИНГ: ИИВ: «Сизда IMEI-кодлари билан боғлиқ муаммолар юзага келса...»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.