Имконияти чекланганлар учун онлайн таржимон амалиётга тадбиқ этилмоқда

Имконияти чекланганлар учун онлайн таржимон амалиётга тадбиқ этилмоқда

Имконияти чекланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хизмат кўрсатиш учун кўмаклашадиган “Surdo online Uzbekistan” дастури амалиётда синаб кўрилмоқда. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Мазкур дастур ҳозирча фақат рус тилида ишлайди. Бунда мурожаат қилувчи планшет орқали ўз истагини билдиради. Онлайн таржимон унинг хоҳиш-истакларини таржима қилиб беради. 2019 йил давомида мазкур дастурнинг ўзбекча ва инглизча шаклини ҳам жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Истеъмолчи мазкур дастур орқали мурожаат қолдириш, унинг натижаси билан танишиши ва ҳуқуқий маслаҳат олиш имконига эга. Лойиҳа имконияти чекланган истеъмолчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишида ҳам қулайлик яратади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, юртимизда 30 мингга яқин гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар рўйхатга олинган. Бу фақат рўйхатга олинганлари, холос. Бундан ташқари, 1 миллионга яқин заиф эшитувчи ҳамюртларимиз ҳам биз билан ёнма-ён яшайди.

ЎҚИНГ: Instagram овозли хабар жўнатиш функциясини ишга туширди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.