Имтиҳон вақти келди!

Имтиҳон вақти келди!

2019 йилнинг энг ўзига хос смартфонлари билан қанчалар танишсиз? Буни билиш вақти келди. Қуйида тест келтириб ўтамиз. Билдирилган мулоҳазалардан биттаси нотўғри, қолганлари эса тўғри. Сиздан мана шу ягона нотўғри жавобни топиш талаб қилинади. Қани, кўрайликчи, қанчалик замонавий инсон экансиз!

1. Galaxy Note 10 ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Шу кунгача энг қиммат Samsung флагмани.
B. Аудио жек йўқ.
C. Full HD (1080p) дисплейга эга.
D. Ташқи хотира картасини қўллаб-қувватламайди.

2. OnePlus 7 ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. 8ГБ тезкор хотирага эга.
B. Орқа камераси қўшкамера.
C. Селфи камераси pop-up камера.
D. Бармоқ изи сканери экран остида.

3. LG G8 ThinQ ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Snapdragon 855 процессорида ишлайди.
B. Аудио жек ва Hi-Fi Quad DAC'ка эга.
C. Тўртта орқа камерали илк смартфон.
D. Hand ID функцияси қон босимингизни ўлчай олади.

4. Huawei P30 Pro ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Илк сотуви март ойида АҚШда бошланган.
B. Тирқиш камера ва қайрилма экранга эга.
C. Камераси 5х оптик зумга эга.
D. 40 ваттли қувватлаш технологияси мавжуд.

5. Xiaomi Mi 9 ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Симсиз қувватлаш технологияси мавжуд.
B. Android One операцион тизимида ишлайди.
C. IP даражаси, аудио жек ва ташқи хотира уяси мавжуд эмас.
D. Икки частотали GPS'га эга.

6. Asus Zenfone 6 ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. 5 000 мА/соат аккумулятор сиғимига эга.
B. 180 даража бурчакда айлана олувчи камерага эга.
C. Камерани ишга тушириш учун махсус тугмача бор.
D. Аудио жек мавжуд, симсиз қувват олади.

7. Samsung Galaxy S10e ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Android Pie'да ишлайди, юзасида One UI.
B. Бармоқ изи сканери ён томонда.
C. Четлари қайрилган.
D. Galaxy S10 Plus'да симсиз қувватлаш технологияси мавжуд.

8. Google Pixel 3a ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Night Sight технологияси мавжуд.
B. Аудио жек мавжуд.
C. Смартфон четларини сиқиш билан Google Assistant'ни ишга туширишингиз мумкин.
D. Иккита олд камераси мавжуд.

9. Sony Xperia 1 ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. Android 8.1 Oreo'да ишлайди.
B. Экран нисбати 21:9 га тенг.
C. Жами тўртта камераси бор.
D. Бармоқ изи сканери ўнг томонда жойлашган.

10. Reno 10х Zoom ҳақидаги қуйидаги мулоҳазалардан қайси бири нотўғри?
A. 5G талқини мавжуд.
B. IP даражаси мавжуд эмас.
C. Камера модули акула қанотларига ўхшайди.
D. 10х оптик зумга эга.

Жавоблар

ЎҚИНГ: Барча операторлар интернет пакетлари нархларини битта жойда таққослаймиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!