Имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг манзиллари янгиланган ImtihonGo иловасини юклаб олинг!

  •   DiMaX
  •  2837
  •  28.08.2020 14:03

Имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг манзиллари янгиланган ImtihonGo иловасини юклаб олинг!

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан ImtihonGo номли махсус илова яратилган эди. Ушбу мобил дастур 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган жойларнинг геоманзилларини кўрсатиб беради.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари муҳтожларга ёрдам берувчи «Бирдамлик» платформасини ишлаб чиқишди

Хабарингиз бор, пандемия сабабли, тест синовлари ўтказилиши муддати ва жойлари ўзгарди. Жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб мамлакатимизда очиқ майдонларда – стадион ва хиёбонларда имтиҳонлар ўтказилиши белгиланди. Шу боисдан иловага ҳам ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, қўшимча имкониятлар яратилди, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

ImtihonGo мобил иловаси абитуриентлар учун ўзига хос кўмак ва мадад бўла олади. Унинг ёрдамида абитуриентлар:

- имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олиш;

- имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олиш;

- Давлат тест марказининг abitur.dt.uz ҳамда qabul.dtm.uz расмий веб-сайтларига тўғридан-тўғри кириш имкониятларига эга бўладилар.

Айни вақтда мобил илова Google Play каталогига жойлаштирилган бўлиб, абитуриентлар уни ушбу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Техникумларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш бошланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!