Имтиёзли кредит олишингиз учун махсус сайт ишга тушди!

  •   DiMaX
  •  4902
  •  02.04.2021 13:00

Имтиёзли кредит олишингиз учун махсус сайт ишга тушди!

Шу йилнинг 27 март куни «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-5041-сон) қабул қилинган эди. Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилиниши белгиланган.

ЎҚИНГ: Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда! (+видео)

Xabar.uz нашрининг ёзишича, ушбу ягона электрон платформа – oilakredit.uz сайти туширилди. Айни пайтда сайт тест режимида ишламоқда.

Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан мазкур платформа орқали аризаларни қабул қилиш бошланган.

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!