Индиана Жонс изидан: бу саргузашт ўйинни 25 июнгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  1045
  •  19.06.2020 16:44

Индиана Жонс изидан: бу саргузашт ўйинни 25 июнгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

Ubisoft бугун – 19 июндан бошлаб уч кун мобайнида Assassin’s Creed Origins ўйинини бепул тақдим этяпти. Шу билан бирга, Epic Games дўкони Pathway номли ўйинни бепул ва бутунлай улашяпти.

ЎҚИНГ: Афсонавий ва қадрдон Counter-Strike’ни энди браузернинг ўзиданоқ ўйнай оласиз!

Pathway – саргузашт ўйин бўлиб, ундаги воқеалар ўтган асрнинг 30-йилларида кечади. Артефактлар, турли махлуқлар, сирли мақбаралар – хуллас, бу ўйинга Индиана Жонс фильмлари руҳини сингдиришган.

Ушбу ўйинни ўз кутубхонангизга олиб қўйиш учун мана бу ҳавола орқали Pathway саҳифасига ўтасиз. Шу ердаги «Получить» тугмачаси орқали 25 июнгача ўйинни бепул сақлаб қўясиз ва кейин ҳам бемалол ўйнайверасиз

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди