INFINIX SMART 7 энди Ўзбекистонда!

INFINIX SMART 7 энди Ўзбекистонда!

Infinix Mobility компанияси 5000 mAh сиғимли аккумулятор ва 64 Гб хотирага эга, янги бюджетли INFINIX SMART 7 смартфонини тақдим этди. Қурилма HD+ 6,6 дюймли IPS дисплей билан жиҳозланган. Энди бу ажойиб смартфон сизнинг кундалик вазифа ва ўйинларингизда ишончли ёрдамчи бўла олади.

Aтиги 980 000 сўмга (3Гб/64Гб хотира билан) ёки 1 037 000 сўмга (4Гб/64Гб) эвазига сиз кун бўйи бехавотир ишлашингиз учун 5000mAh батарея билан таъминланган ҳамроҳга эга бўласиз. Мусиқа тинглаш, севимли телесериалингизнинг янги фаслини томоша қилиш ёки ижтимоий тармоқларда сайр қилишни истаганда INFINIX SMART 7 ишингизни чалғимасдан давом эттириш учун яратилган.

INFINIX SMART 7’да бир марта қувватлаш орқали - 50 соат мусиқа тинглаш, 39 соат гаплашиш ёки 32 соат видео кўриш мумкин. "Marathon Endurance" ва "Ultra Energy Saving" режимлари эса аккумулятор қувватининг охирги 5 фоизида смартфонингизни кутиш режимида бир кун ёки 2 соат суҳбатлашиш имконини беради.

INFINIX SMART 7 ўз тоифасидаги смартфонлар орасида мисли кўрилмаган силлиқликни таъминлайди. Кўпроқ оператив хотира туфайли фильмлар томоша қилиш, мусиқа тинглаш ва бошқа кундалик ишларни бажариш сиз учун анча ёқимли бўлади, сиз смартфоннинг ички ресурсларидан фойдаланган ҳолда унинг хотирасини 7 Гб гача оширишингиз мумкин. Яна ким шу билан мақтана олади? Бундан ташқари, Fast Speed RAМ тизими маълумотларни узатиш тезлигини 95% га ошириш ва истеъмолни 30% га камайтириш имконини беради.

Янги смартфондаги Infinix Storage Streamlizing хусусий технологияси файлларни сақлашни оптималлаштиради ва 15% гача бўш жойни бўшатиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида, 600+ юқори аниқликдаги фотосуратлар ва 200+ аудио треклар учун қўшимча жой яратади. Aммо агар сиз смартфонингиз хотираси янада кўпроқ бўлишини хоҳласангиз, бу смартфон хотира карталари билан 2 ТБ гача бўлган хотирани кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди.

Суратларингиз ҳақиқатан ҳам сифатли бўлишини таъминлаш учун INFINIX SMART 7 камераси икки томонлама сунъий интеллект алгоритми билан жиҳозланган. Шу билан бирга, смартфоннинг олд камерасидаги ёрқин чироқ туфайли селфи-суратларда доимо порлаб турасиз.

INFINIX SMART 7 - кумуш ионлари билан антибактериал қоплама, DTS овозни қайта ишлаш технологиясига эга DIY мусиқа муҳаррири, 500 дан 1 нитгача автоматик ёрқинликнинг 4096 даражаси, фойдаланиш мумкин бўлган экран майдони нисбати 84%, юз ва бармоқ изи сканерлари, 10 000 дан ортиқ ўтказилган баландликдан тушириш тест синовлари , -15°C дан +50°C гача узлуксиз ишлаш, Европа Иттифоқи/AҚШ сертификати (CE/FCC мувофиқлик тести) ва бошқалар. Энди эса INFINIX SMART 7 ўзбекистонликларга бор-йўғи 980 000 сўмдан (3Гб/64Гб) 1 037 000 сўмгача (4Гб/64Гб) нархда тақдим этилади.

Infinix ҳақида:

Infinix тез ривожланаётган смартфон компанияси бўлиб, у 2013 йилда ташкил этилган. INFINIX бренди бутун дунё бўйлаб ўсиб бораётган рақамли мобил қурилмаларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади.

Бугунги ёшларга эътибор қаратган INFINIX илғор технологияларни, мураккаб услуб ва қувватли, пухта ишлаб чиқилган мобил қурилмаларга айлантиради. INFINIX қурилмалари замонавий, динамик, ҳамёнбоп бўлиб, фойдаланувчи технологик тараққиётда етакчи ўринларда туради. Компания ажойиб дизайн ва рақобатбардош нархларда сотиладиган премиум флагман қурилмаларини яратишни давом эттириш бўйича катта режаларни амалга оширади.

Қўшимча маълумот учун: https://www.infinixmobility.com/uz/

Реклама ҳуқуқи асосида