Infinix Zero 5G 2023 смартфони чиқарилди!

Infinix Zero 5G 2023 смартфони чиқарилди!

Ҳали 2023 йил кириб келганича йўқ, лекин Infinix ўзининг Zero 5G 2023 смартфони билан байрамни бошлаб юборди.

Ўтган йилги Zero 5G давомчиси MediaTek'нинг 6 нанометрли Dimensity 1080 чипсети билан жиҳозланган. У эса 256 ГБ хотирадан 5 ГБ "қарзга олиб туриш" орқали 13 ГБ бўладиган RAM билан Android 12'га асосланган ХОS12 операцион тизимида ишлайди. Компаниянинг маълум қилишича, Zero 5G 2023 ўзининг аввалгисидан умумий 10 фоизга тезроқ ишлайди. Қурилманинг 5000 мА/соат батареяси 33 Вт тезликда зарядланади.

Zero 5G 2023 смартфони учлик орқа камера тизимига эга. Ундаги бош қаҳрамон сунъий интеллектга асосланган 50 МП бўлса, қолгани иккита 2 МП камералардир. Улар билан кам ёруғликдаги тасвирлар олиш Супер Тунги режими, Тунги филтр ва туманли осмонни кўк рангга айлантириш учун Sky Remap таҳрирлаш функцияси мавжуд. Шунингдек, асосий камера 960 кадр/секунд "slow motion"ни қўллаб-қувватлайди.

Олд томонда смартфон 6.78 дюймли 120 герц янгиланиш тезлигига эга FHD+ дисплей билан таъминланган ва у 500 нит максимал ёрқинликка чиқа олади. Экран юқори марказидаги юмалоқ тирқишдан эса 16 МП селфи камера ўрин олган.

Алоқа, уланиш борасида смартфон 5G ва Wi-Fi 6 технологияларини қўллаб-қувватлайди. Қўшимчасига смартфон бармоқ изини аниқлаш сканери ва Hi-Res сертификати мавжуд.

168.73х76.53х8.9 мм ўлчам ва 201 грамм оғирликдаги Infinix Zero 5G смартфони оқ, қора ва апелсин рангларда 239 доллар ёки 2,664,000 сўм атрофидаги нархда сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Vivo нархи 100 долларга бормайдиган янги смартфон чиқарди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!