INFINIX’дан мобил ўйинларнинг янги даражаси

INFINIX’дан мобил ўйинларнинг янги даражаси

2023 йилнинг 16 май куни пойтахтимиздаги энг ҳашаматли меҳмонхоналардан бири – InterContinental’да янги моделлар тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳиларимизда хабар бергандик. Унда Terabayt.uz сайти таҳририяти ҳам иштирок этиб, тақдимотни онлайн тарзда Instagram ва Telegram орқали жонли эфирда ёритиб борди.

Ушбу тадбирда Infinix компанияси HOT 30 Play ва НОТ 30i моделларини ўз ичига олган янги HOT 30 смартфонлар сериясини расман тақдим этди. HOT 30 серияси процессор, экран, зарядлаш ва видео функцияларида катта янгиланишларга учради. Ушбу янгиланишлар HOT 30 сериясини бошқа ўйин телефонларидан ажратиб туради. Хусусан, HOT 30 Play, масалан, катта оператив хотира (16 GBʼгача RAM) ва доимий (128 GB ROM) хотираси, сиғимдор аккумулятор (6000 mAh) ва ажойиб сифатли (90 Hz 6.82" HD+) катта экранга эга. Шу билан бирга HOT 30i катта оператив хотира (16 GBʼгача RAM) ва ўрнатилган (128 GB ROM) хотираси, ажойиб камераси (50 MP) ва аъло сифатли катта (90 Hz 6.6" HD+) экранга эга.

“Infinix’да ёш авлод эҳтиёжларини тушунишга катта аҳамият берганмиз ва инновациялар қилишга интилганмиз. Ўзбекистонда HOT 30 Play ва HOT 30i моделлари билан тақдим этилган HOT 30 серияси бизда катта ҳажмдаги тезкор хотира, юқори сиғимли батареялар, ёрқин HD экранлар, кучли ўйин процессорлари, катта ҳажмдаги ички хотира ва тезкор зарядлашга эга”, – дея таъкидлади Infinix Mobility компаниясининг Ўзбекистондаги каунтри-директори Дженг Фейда.

“Бу хусусиятлар мобил ўйинларни кейинги босқичга олиб чиқишига ишонамиз. Бундан ташқари, HOT 30 серияси рақобатбардош нархга эга, бу юқори сифатли мобил қурилмаларни қидираётган ҳар бир ёш фойдаланувчини ҳайратда қолдиришига аминмиз”, — деди Infinix Mobility компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича маркетинг директори Ирода Хасанова.

Тақдимотда кўплаб матбуот вакиллари, маҳаллий VIP-инфлюенсерлар, етакчи техно- блогерлар, шунингдек, Ўзбекистондаги компания ҳамкорлари иштирок этди. Aктёр, қўшиқчи ва блогер Озодбек Ҳуррамов эса Infinix’нинг расмий элчиси бўлди:

"Мен ўзим тез-тез телефонда ўйин ўйнайман, экраннинг сифати ва ўлчами, қуввати қанча вақтга етиши мен учун жудаям муҳим. Элчи сифатида аввало ўзим бу телефонни аллақачон синаб кўрдим ва ўйлаганимдан ҳам яхшироқ қувватга эга эканлигини тушундим", - деди блогер.

Бундан ташқари, Infinix томонидан PUPG мобил ўйинлар корпорацияси билан биргаликда яратилган PUPG Mobile кўнгилочар ҳудуди меҳмонларнинг диққатини тортди. Бу ерда тадбир меҳмонлари нафақат қизиқарли ва ўзига хос суратларга тушишлари, балки профессионал ўйинчиларнинг PUPG Mobile ўйинини қандай ўйнашини кўришлари, киберспортнинг ушбу турида ўз кучларини синаб кўришлари мумкин бўлди.

17-31 май кунлари ижтимоий тармоқларда HOT 30 серияси ва PUBG Mobile’нинг қўшма танлови бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш ва Infinix’дан янги смартфонларни ютиб олиш учун сиз @infinix_uzbekistan ва @pubgmcis саҳифаларига обуна бўлишингиз керак.

Мобил ўйинлар учун яратилган смартфон

Infinix’га яхши маълумки, бугунги ёшлар мобил ўйинлардан фойдаланиб стрессни ёўқотишни яхши кўришади, аммо оддий уяли телефонлар жуда қизиб кетиши, барқарор тармоқ тезлигини таъминлай олмаслиги сабабли бу қийинлашади ва ортидан янада кўпроқ ноқулайликларни келтириб чиқаради. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Infinix HOT 30 серияли смартфонларини - сифатли юқори тасвир, кам иссиқлик ҳосил қилиш, смартфон ўйинларини юқори даражада ўйнаш, тезкор ишлаш учун юқори тармоқ тезлигини таклиф қилувчи мустаҳкам ва юқори унумдор телефонларни тақдим этди.

HOT 30 Play моделига алоҳида эътибор қаратилган. Катта ҳажмдаги кенгайтириладиган хотира (16 GBʼгача RAM) билан HOT 30 Play 8 GB жисмоний хотира унумдорлигини икки баравар оширади, бу юклашни тезлаштиради ва бир вақтнинг ўзида бир нечта иловаларни қўллаб-қувватлайди. Модел кучли Media Tek процессори билан жиҳозланган.

Бир кунлик заряд

Смартфонлар нафақат юқори унумдорликни, балки батареянинг узоқ ишлаш муддатини ҳам талаб қилади. HOT 30 серияли смартфонлар ушбу эҳтиёжни юқори қувватли батарея билан қондиради. Хусусан, HOT 30 Play модели 6000 мA/соат қувватга эга бўлган, бутун кун давомига етарли аккумуляторга эга. Бу смартфонга кутиш режимида 48 кун ишлаш, 25 соат видео стриминг, 70 соат телефон қўнғироқлари ва 18 соат ўйин ўйнаш имконини беради (компаниянинг ички тестларига кўра).

 

Бундан ташқари, HOT 30 серияли смартфонлар эксклюзив Power Marathon қувват тежаш функциясини тақдим этади, бу эса телефонга кун бўйи кутиш режимида туриш, ёки 5% қувват билан 2 соат давомида узлуксиз гаплашиш имконини беради. Бу хусусият фойдаланувчиларга йўлда узлуксиз ўйин тажрибасидан баҳраманд бўлишларини таъминлайди.

Критик дақиқаларда батареяни тез зарядлаш керак бўлган геймерлар учун Infinix HOT 30 серияли смартфонларини тез зарядлаш технологияси билан жиҳозлади. Катта батарея ва тез зарядлаш комбинацияси билан ушбу смартфонлар серияси дўстлар даврасидаги ўйин сеанслари учун яхши танловдир ва ўйин охиригача ўйинчиларни қўллаб-қувватлай олади.

Ультраёрқин ўйиндан роҳатланинг

Иммерсив ўйин тажрибасини тақдим этиш учун HOT 30 Play смартфони 6,82 дюймли ва 90 Гц янгиланиш тезлигига эга ажойиб равшанлик ва мустаҳкамликка эга экран билан таъминланган бўлиб, тезкор микро-операцияларни ўз вақтида бажаради. У ташқи тасвирни тиниқ ва ёрқин қиладиган технологияни ўз ичига олган.

Барчага бирдек қулай

Меҳмонлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган синов зонасида компаниянинг HOT 30 серияли смартфонларининг барча функцияларини ишлаши ва самарадорлигини текширишга муваффақ бўлишди. Aйни пайтда Ўзбекистонда HOT 30 серияси иккита HOT 30 Play (оқ-қора) ва HOT 30i (қора ва кўк рангда) билан намойиш этилмоқда ва уларнинг чакана нархи HOT 30 Play модели учун 1549 минг сўм ва HOT 30i 4/128GB модели учун 1319 минг сўм, HOT 30i 8/128GB модели учун 1449 минг сўмни ташкил этади.

Компания ҳақида

Infinix - тез ривожланаётган смартфон компанияси бўлиб, у 2013 йилда ташкил этилган Infinix бренди остида бутун дунё бўйлаб ўсиб бораётган мобил қурилмаларни лойиҳалаштиради, ишлаб чиқаради ва тарқатади.

Эътиборини ёшларга қаратган Infinix илғор технологияларни қўллайди ва уни ажойиб услуб, қувват ва ишлашни таклиф қилувчи эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган мобил қурилмаларга айлантиради. Infinix қурилмалари замонавий, динамик, ҳамёнбоп ва илғор қурилмалардан бири бўлиб, охирги фойдаланувчи технологик тараққиётда муҳим ўринда туради. Компания ажойиб дизайн ва катта қийматга эга бўлган флагман қурилмаларни яратишни давом эттириш бўйича катта режаларни мақсад қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!