Infinix'нинг қайси смартфони 260 Вт тезликда зарядланади?

Infinix'нинг қайси смартфони 260 Вт тезликда зарядланади?

Ўтган ҳафта Infinix компанияси ўзининг 260 Вт тезликда смартфонни симли қувватлаш технологиясини тақдим қилган эди. Бугун эса Интернетда ушбу технология билан жиҳозланадиган илк Infinix смартфони ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди.

MySmartPrice нашрининг хабар беришича, Infinix GT 10 Pro смартфони компаниянинг 260 Вт тезликдаги қувватлаш технологиясига эга бўлади. Бўлажак смартфоннинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар ҳам аллақачон ошкор қилинган. Маълум бўлишича, қурилма 6.8 дюймли 120 герц янгиланиш тезлигига эга AMOLED дисплейга эга бўлади. Орқа томонда смартфон 200 MP асосий камерага эга бўлиши айтилмоқда. Капот остида эса MediaTek'нинг Dimensity 9000 чипсети 12 GB RAM ва 256 GB хотира бор.

Телефон 5000 мА/соат батареяга эга бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, Infinix ўзининг 260 Вт зарядлаш технологиясини 4400 мА/соат батарея билан синовдан ўтказган эди. Ўшанда батарея 8 дақиқадаёқ қувватланган эди. 5000 мА/соат билан эса смартфон 10 дақиқага яқин вақтда нолдан тўлиқ зарядланиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, Infinix GT 10 Pro смартфони шу йилнинг учинчи чорагида чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!