Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

  •   DiMaX
  •  1362
  •  17.06.2019 16:47

Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

Уяли телефонларнинг жаҳон бозорида пайдо бўлганига 40 йил бўлиб қолган. Аммо интернетга киришни улар «атиги» 20 йилча аввал ўрганишган.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

2000-йилларнинг бошларида 3G тармоғи симсиз алоқанинг янги эрасига асос солди. Яъни, уяли телефонлар нафақат овозли қўнғироқ ва SMS-хабар ёзиш, балки энди интернетга кириш воситаси ҳам бўлди.

2009 йилда тақдим этилган 4G технологияси эса янада кўпроқ имкониятлар эшигини очди. Тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғи нафақат интернет-саҳифаларни кўриш, балки онлайн тарзда юксак сифатли видео кўриш, конференц-алоқа қилиш ва онлайн ўйинлар ўйнашга имкон берди.

ЎҚИНГ: Илк 5G тижорат тармоғи унчалик ҳам ҳалол эмас экан

Энди эса бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи – 5G технологияси кириб келаётир. Ушбу телекоммуницион стандарт умуман бошқача антенналар ва радиочастоталарни қўллайди. Юксак частоталардан фойдаланилиши шарофати билан 5G тармоғида мобил интернет тезлиги 15−20 каррага ошади.

5G – симсиз алоқа тармоғининг бешинчи авлод стандарти бўлиб, унда маълумот узатиш тезлиги ўта юқори. Масалан, юқори сифатли ва катта ҳажмли битта фильмни унда бир сониядан (1 секунддан!) ҳам камроқ вақтда кўчириб олиш мумкин! Ҳозирда амалда бўлган 4G тармоғида эса бунга тахминан 10 дақиқа вақт керак бўлади.

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида ушланиб қолиш муддати ҳам бир миллисекунддан ошмайди (4G тармоғида бу кўрсаткич 70 мс.га тенг). Тўртинчи авлод алоқа стандартида ўтказувчанлик қобилияти бир гигабитга тенг бўлса, 5G’да бу 20 карра тезкорроқ бўлади.

ЎҚИНГ: «Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

Россиянинг «АиФ» нашри учта авлод – 3G, 4G ҳамда 5G стандартларининг ўзаро фарқини инфографика тарзида эълон қилди. Мана, уни қуйида кўришингиз мумкин:

Айни дамда 5G стандарти аллақачон Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия ва айрим Европа шаҳарларида синов тариқасида ишга туширилган. Россияда уни 2020 йилдан жорий эта бошлашади, Ўзбекистонда эса ушбу технологиянинг синовини UzMobile аллақачон ўтказган. Ушбу технология ҳақида Terabayt.uz сайтида кўплаб хабарлар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.