Инглиз тилини ўрганиш учун 15 та энг яхши илова

Инглиз тилини ўрганиш учун 15 та энг яхши илова

Ҳозирда инглиз тилини ўрганиш кенг оммалашган, бу борада технологик ечимлар ҳам талайгина. Қуйида халқаро тилни ўрганишда энг қулай ва фойдали бўлган 15 та иловани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ушбу дастурларни iOS ёки Android смартфонингизга ўрнатинг ва исталган вақтда, исталган жойда янги тилни бемалол ўрганиш имконига эга бўлинг.

Қуйида келтирилган барча иловалар ўрганувчининг инглиз тилини билиш даражасига қараб мўлжалланган. Қийинлик даражасини белгилашингиз, шунингдек, ўзингиз учун қулай бўлган режимни бўш вақтингизга қараб мослашингиз мумкин. Битта дастурни танлаш ва у билан ҳар куни шуғулланиш сиз учун етарли.

Иловаларни луғат бойлигини ошириш ва грамматикани такрорлаш воситаси сифатида мустақил ёки инглиз тили курсларига қўшимча элемент сифатида ишлатилишингиз мумкин.

1. Lingualeo

Илова оммабоп хизматни турли хил машғулотлар билан биргаликда таклиф қилади. Бу машқлар сўз бойлигини кенгайтиришга, шунингдек, ўқиш, ёзиш ва тинглаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Машқлар гамификацияга асосланган бўлиб, инглиз тилига қизиқишни йўқотмасдан, доимо интилишга ундайди.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

2. Duolingo

Илова кунига бир неча дақиқа сарфлаш орқали инглиз тилини ўйин шаклида ўргатади. Олдин оддий феъллар ва иборалардан бошлайсиз, секинлик билан машқлар грамматикага асосланиб боради.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

3. Poliglot 16

Ушбу илова худди шу номдаги курс муаллифи, таниқли полиглот Дмитрий Петровга тегишли. Унинг сўзларига кўра, дастур атиги 16 та дарсда инглиз тилини базавий даражада ўзлаштиришга имкон беради. Кунига камида 15 дақиқа ажратиш орқали, сиз грамматика қоидаларини ўрганасиз, керакли сўзларни эслаб қоласиз ва эркин мулоқот учун иборалар тузишни ўрганасиз.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

4. Memrise

Memrise - инглиз тилини завқлантирувчи машғулотга айлантирувчи ва янги сўзларни ёдлашни осонлаштирадиган ўйин кўринишидаги яна бир дастур. Memrise саргузашт оламининг куратори сизни сирларга бой олам бўйлаб саёҳатга чорлайди. Бу саёҳат давомида сизни сирли топшириқлар ва душман агентлари кутиб туради. Бу йўлда сизга ажойиб ёрдамчилар кўмаклашиб боради.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

5. BBC Learning English

Ушбу дастур BBC'нинг расмий иловаси бўлиб, унда инглиз тилини ўрганиш учун радио ва турли эшиттириш корпорацияларининг теледастурларида чиққан материаллар йиғилган. Аудиоконтентдан ташқари, грамматикани ўрганиш, иборалар тузиш ва янги сўзларни ўзлаштириш имконини берувчи турли хил машқлар мавжуд.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

6. easy ten

Ушбу дастур ёрдамида сиз ҳар куни берилган лексик машқни бажариш орқали 10 та янги сўз ёдлайсиз. Илова кўп вақтни талаб қилмайди: кунига 20 дақиқа вақт ажратиш кифоя. Дастур 20 мингдан ортиқ сўзларни ўз ичига олади, шунингдек, талаффузни яхшилашга кўмаклашувчи махсус машқлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, янги сўзларни тематик рўйхатларга ажратишингиз ва қўшимча мотивация учун прогрессингизни кузатиб боришингиз мумкин.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

7. Words

Ушбу илова App Store'нинг "Таълим" соҳасидаги энг яхши дастурлар категориясига тасодифан тушиб қолмаган. Дастурнинг маълумотлар базасида 8 мингдан ортиқ сўз мавжуд ва ундан офлайн режимда фойдаланиш мумкин. Асосий афзаллиги: илова фойдаланувчи даражасига мослашади ва вазифаларда илгари қийинчилик туғдирган сўзларни аниқлайди, кейинги машқларда ўша сўзлар сиз эслаб қолмагунча бериб борилади.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

8. LearnEnglish Grammar

Бу инглиз тилини такомиллаштиришни истаганлар учун Британия Консуллиги томонидан таклиф қилинган иловадир. Номидан ҳам кўриниб турибдики, у грамматикани ўрганишга қаратилган бўлиб, исталган даражага эришишда ёрдам беради. Машқ қиласиз, тест саволларига жавоб берасиз ва турли мавзулардаги иборалар тузилишини кузатиб бориш орқали бой тажрибага эга бўласиз.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

9. Rosetta Stone

Ушбу илова, асосан, янги сўзларни ёдлашга эътибор қаратади. Шу билан борга, талаффузни баҳолаш дастури ўрганилган сўзларни тўғри талаффуз қилишга ёрдам беради. Илова бепул тақдим этилади, аммо пуллик материаллар ҳам мавжуд.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

10. Voxy

Ушбу илованинг бошқаларидан асосий фарқи шундаки, у реал вақтда сизнинг эҳтиёжларингиз ва хоҳишларингизга мослашади. TOEFL'га тайёрланишни хоҳлайсизми? Ёки саёҳат пайтида керак бўладиган ибораларни ўрганиб олмоқчимисиз? Балким, инглиз тилидаги суҳбатга тайёргарлик кўраётгандирсиз? Марҳамат! Бунда инглиз тилида сўзлашадиган малакали мураббийлар сизга ёрдам беришади.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

11. Ремемба

Янги ибораларни ёдлаш ва сўз бойлигини кенгайтириш учун махсус яратилган оддий ва қулай дастур. Ўқиш жараёни карточка усулига асосланади, улар ўзлаштиришга қараб камроқ ёки тез-тез намойиш этилади. Сўзларни ўзингиз қўшишингиз ёки тайёр луғат тўпламидан фойдаланишингиз мумкин.

*App Store'дан юклаш

12. English Grammar in Use

Cambridge University Press'дан грамматикани ривожлантиришга қаратилган илова. English Grammar in Use ёрдамида ёрдамида сиз артикллар, нотўғри феъллар ва отларни автоматик равишда ишлатишингиз мумкин бўлади.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

13. 15 000 Useful Phrases

Мулоқот жараёнида кўп ишлатиладиган 15,500 дан ортиқ қизиқарли ибораларни ўз ичига олган илова-луғат. Шунингдек, бу ибора ва сўзларни профессионал иш муҳитида ҳам бемалол қўллашингиз мумкин.

*Google Play'дан юклаш

14. WordBook

Дастур шунчаки луғат эмас, ҳақиқий хазина энди сизнинг смартфонингизда: 150 минг сўз, имло текшируви ва анаграмларни яратиш учун сўзларни қидириш имконияти. Бундан ташқари, илова ҳар куни сизга тақдим этадиган сўзларини ёдлаб борасиз. Луғат офлайн режимда ишлайди.

*App Store'дан юклаш

15. Puzzle English

Мавжуд кўникмаларга қарамасдан, инглиз тилини ўрганиш учун видео ва аудио жумбоқлар, шунингдек, бошқа қизиқарли топшириқларни таклиф қилувчи қизиқарли дастур. Ўқув дастури фойдаланувчи мақсадига қараб индивидуал равишда тузилади.

*Google Play'дан юклаш
*App Store'дан юклаш

ЎҚИНГ: Тил ўрганиш учун энг яхши 7 бепул илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!