Инҳа университети "Дастурлаш соати" акциясини ўтказади

Инҳа университети

2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан юқори бўлган болалар учун “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади, дея хабар берилмоқда университет сайтида.

Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.

2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.

Ҳозирда лойиҳа доирасидаги дастурлаш курслари “Scratch” тилида ўтилиб, “MIT App Inventor 2” платформасидаги “Android” мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади.

10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни, мобил иловаларни ёки веб саҳифаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни  олишади.

Акцияда иштирок этишни истаганлар http://codecraft.uz/hour-of-code/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари шарт. Жойлар сони чекланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!