Инҳа университети талабалари муҳтожларга ёрдам берувчи «Бирдамлик» платформасини ишлаб чиқишди

  •   DiMaX
  •  375
  •  07.08.2020 18:02

Инҳа университети талабалари муҳтожларга ёрдам берувчи «Бирдамлик» платформасини ишлаб чиқишди

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабалари томонидан Covid-19 Challenge 2020 танлови доирасида ғолиб деб топилган «Бирдамлик» номли лойиҳани тақдим этишди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди

Ихтитрочиларнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа кўнгиллилар ҳаракатини муфовиқлаштиришга, кўнгиллилар ва ёрдамга муҳтож фуқаролар орасида самарали мулоқот олиб боришга ҳамда уларга мақсадли ёрдам кўрсатишга замин яратиб беради.

Бунинг учун лойиҳанинг birdamlik.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, мувофиқлаштирувчи шахс томонидан белгиланган вазифани, яъни муҳтожларга ёрдам беришни бажариш лозим. Ўз ҳиссаларини қўшмоқчи бўлган ҳомийлар ҳам сайтда рўйхатдан ўтади.

Бундан ташқари, сайтда статистика ҳам мавжуд, ва унда топширган аризаларниниг сони, жалб қилинган кўнгиллиларнинг ва улардан ташкил қилинган гуруҳларнинг сони акс эттирилган. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур лойиҳа яқинда ишга тушганлиги қарамасдан ўз самарасини намоён этмоқда. 2020 йил 6 август ҳолатига кўра, лойиҳа доирасида 6 та ариза келиб тушган, 43 нафар кўнгиллилар рўйхатдан ўтган ва улардан 5 та гуруҳ ташкил қилинган.

ЎҚИНГ: Speedtest: Пандемия пайтида Ўзбекистонда интернет тезлиги дунёдагига кўра кўпроқ ошди