Инҳа университети талабалари сенсорли «ақлли ниқоб» ихтиро қилишди

  •   DiMaX
  •  655
  •  17.04.2020 08:49

Инҳа университети талабалари сенсорли «ақлли ниқоб» ихтиро қилишди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Компьютер ва Дастурий Инжиниринг» факультети 4-босқич талабалари Достон Мардиев ва Азиза Абдураҳмонова Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшишга қарор қилиб, «ақлли ниқоб» яратди. Бу ҳақда университет ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инҳа университети биринчи имтиҳонга кириш ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини узайтирди

Университет талабаларининг фикрига кўра, бундай ниқобни қайта ва қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўтал, акс уриш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсорлар орқали аниқлаб бера олади.

Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этилган кўрсаткичларни смартфонга юборади. Илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди. Агар тасодиф бўлса, дастур аниқлик киритади.

ЎҚИНГ: Карантин шароитида барча онлайн хизматларни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди

COVID-19’нинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлиб, у бошқа ўткир юқумли кассаликлардан юқори иситма, қуруқ йўтал, нафас қисилиши каби аломатлари билан ажралиб туради. Сенсорлар туфайли ниқоб бу маълумотларни осонгина аниқлай олади. Масалан, агар одамда ҳарорат 38,5 бўлса, у тез-тез йўталса ва узоқ вақт нафас ололмаса, дастур ниқоб эгаси коронавирусдан шубҳаланаётганлиги ҳақида сигнал беради.

«Келажакда биз бу ниқобни тиббий муассасалар билан келишилган ҳолда текширишни режалаштиряпмиз. Тегишли аломатлари бўлган одамларга тез ёрдам бериш осон бўлади», – деган ғоя муаллифларидан бўлган Азиза Абдураҳмонова.

Лойиҳанинг яна бир муаллифи Достон Мардиевнинг таъкидлашича, айни пайтда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда. Талабалар бундай ниқоблар келажакда жамият учун фойдали ва тегишли бўлади, деб умид қилмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойлик олимлар: «Коронавирус тарқалишида кондиционернинг ҳиссаси катта!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!